Роналду Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг қандай фикр билдирди?

1 дақиқа ўқиш5K
Роналду Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг қандай фикр билдирди?

Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Ўзбекистонга қарши ўтказилган учрашувдан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Юлдуз форвард жамоасининг майдондаги ишончи, ҳаракати ва ўйин давомида кўрсатган ўсишидан мамнун эканини таъкидлади.

«Жуда бахтлиман. Аммо мен учун энг муҳими — бажарган ишимиз ва майдонда намоён этган ишончимиз. Жамоа ҳақиқатан ҳам яхши ўйин кўрсатди ва сезиларли даражада ўсди», — деди Роналду FIFA расмий сайтига берган интервьюсида.

Португалиялик футболчининг таъкидлашича, ҳар бир қийин вазият ортида янги имконият яширин бўлади. У шахсий ютуқлар ёқимли эканини тан олган ҳолда, асосий мақсади миллий жамоа манфаати эканини қайд этди.

«Ҳар бир қийинчилик ортида имконият бор. Албатта, шахсий рекордлар ёқимли. Аммо менинг асосий мақсадим — миллий жамоага ўз олдига қўйган вазифаларига эришишда ёрдам бериш», — деди ҳужумчи.

Криштиану Роналду Ўзбекистонга қарши баҳсда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. У учрашувнинг 6 ва 39-дақиқаларида гол уриб, дубль қайд этди.

Ушбу голлар орқали 41 ёшли футболчи Португалия миллий жамоаси тарихида жаҳон чемпионатларининг энг яхши тўпурарига айланди.

Эндиликда Роналдунинг мундиалларда урган голлари сони 10 тага етди. Шу тариқа, португалиялик юлдуз ўзининг бой фаолиятида яна бир тарихий натижани қайд этди.

Шунга қарамай, Роналду шахсий рекорддан кўра жамоанинг натижаси ва олдинга силжишини муҳимроқ деб ҳисоблашини яна бир бор таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?