Криштиану Роналду: Одамлар мени унутмаслиги учун қайтдим

1 дақиқа ўқиш605
Криштиану Роналду: Одамлар мени унутмаслиги учун қайтдим

Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2026 «K» гуруҳи иккинчи турида Ўзбекистонга қарши ўтказилган учрашувдан кейин айтган гапларига изоҳ берди.

Португалия 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда 41 ёшли форвард икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги муваффақиятига катта ҳисса қўшди.

Учрашувдан кейин Роналду қисқа, аммо ишончли тарзда: «Мен қайтдим», — деган эди.

Футболчининг ушбу сўзлари мухлислар ва мутахассислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Кейинроқ у нима учун бундай деганини изоҳлаб берди.

«Одамлар унутмаслиги учун», — дея Роналдунинг сўзларини келтирди таниқли инсайдер Фабрицио Романо.

Португалиялик юлдуз Ўзбекистонга қарши дубль орқали жаҳон чемпионатларидаги юқори натижадорлигини яна бир бор намойиш қилди. У ёшига қарамай, миллий жамоанинг асосий етакчиларидан бири бўлиб қолмоқда.

Роналдунинг «Мен қайтдим» деган баёноти унинг танқидчиларга майдондаги ўйини ва голлари билан жавоб қайтаргани сифатида қабул қилинди.

Иккинчи турдан кейин Португалия миллий жамоаси тўрт очко билан «K» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Португалия 28 июнь куни Колумбияга қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий жамоаси эса шу куни Конго Демократик Республикаси билан учинчи ўрин учун курашади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?