Элдор Шомуродов: Йирик мағлубият учун мухлислардан узр сўраймиз (видео)

1 дақиқа ўқиш499
Элдор Шомуродов: Йирик мағлубият учун мухлислардан узр сўраймиз (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Португалияга 0:5 ҳисобида ютқазгач, жамоа сардори Элдор Шомуродов йирик мағлубият учун мухлислардан узр сўради.
  • Шомуродов футболчилар майдонда бор имкониятларини ишга солганини, бироқ Португалиядек юқори савияли ва индивидуал маҳорати кучли жамоага қарши ўйинда максимал ҳаракатнинг ўзи етарли бўлмаганини таъкидлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг иккинчи турида Португалияга қарши ўтказилган учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Оқ бўрилар» кучли рақибга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Шомуродов натижа оғир эканини тан олган ҳолда, футболчилар майдонда бор имкониятларини ишга солганини таъкидлади.

«0:5 — йирик мағлубият. Лекин боримизни бериб ўйнадик», — деди миллий жамоа сардори.

Унинг фикрича, Португалиядек юқори савияли ва таркибида индивидуал маҳорати кучли футболчилар кўп бўлган жамоага қарши фақат максимал куч билан ҳаракат қилишнинг ўзи ҳам етарли бўлмаслиги мумкин.

Бундай учрашувларда жамоага омад ҳам керак бўлади. Португалия сафидаги футболчилар ҳар қандай кичик хатодан фойдаланиб, учрашув тақдирини ҳал қилишга қодир.

«Португалиядек кучли жамоага қарши баҳсда борингни беришинг камлик қилиши мумкин. Омад ҳам келиши керак, чунки рақиб сафида индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар кўп», — дея таъкидлади Шомуродов.

Терма жамоа сардори йирик ҳисобдаги мағлубият мухлисларга оғир ботганини ҳам тушунишини билдириб, бутун жамоа номидан узр сўради.

«Йирик ҳисобдаги мағлубият учун мухлислардан узр сўраймиз», — деди ҳужумчи.

Энди Ўзбекистон миллий жамоаси барча эътиборини гуруҳ босқичининг сўнгги турида Конго Демократик Республикасига қарши ўтадиган учрашувга қаратади.

Шомуродов жамоа ушбу баҳсга яхши тайёргарлик кўришини ва майдонга фақат ғалаба мақсадида тушишини айтди.

«Конго ДРга қарши учрашувга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Агар ҳаммаси яхши бўлса, уларни мағлуб этиш учун майдонга тушамиз», — дея қўшимча қилди у.

Конго ДРга қарши баҳс Ўзбекистон учун мундиалдаги сўнгги ва жуда муҳим синов бўлади. Миллий жамоамиз ушбу учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш ҳамда турнирни муносиб якунлашга ҳаракат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?