Роналдунинг опаси хейтерларга кескин жавоб қайтарди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Роналдунинг опаси хейтерларга кескин жавоб қайтарди

Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналдунинг опаси Элма Авейру ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Ўзбекистонга қарши ўтказилган учрашувдан сўнг футболчини танқид қилганларга мурожаат қилди.

Португалия 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда 41 ёшли Роналду икки марта Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилиб, дубль муаллифига айланди.

Элма Авейру ижтимоий тармоқдаги саҳифасида укаси ёши ўтиб қолгани ва майдонда жамоасига етарлича фойда келтира олмаётганини айтган танқидчиларга кескин жавоб берди.

«У қариб қолди ва майдонда фойдаси тегмаяпти, деган тўтиқушлар қани? Криштиану майдонда тўтиқушларни жим бўлишга мажбур қилди», — деб ёзди Авейру.

Роналду Ўзбекистонга қарши баҳсда яна бир бор юқори савиясини намойиш қилди. У жамоасининг йирик ғалабасига катта ҳисса қўшиб, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Португалиялик юлдуз ёшига қарамай, мундиалда ҳал қилувчи рол ўйнай олишини исботлади. Унинг дубл қайд этиши мухлислар ва футбол мутахассислари орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Иккинчи турдан кейин Португалия миллий жамоаси тўрт очко билан «K» гуруҳида иккинчи ўринни эгалламоқда.

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Португалия 28 июнь куни Колумбия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий жамоаси эса шу куни Конго Демократик Республикаси билан учинчи ўрин учун курашади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?