Нуно Мендеш Ўзбекистонга урган ажойиб голининг сирини очди

1 дақиқа ўқиш246
Нуно Мендеш Ўзбекистонга урган ажойиб голининг сирини очди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Нуно Мендеш Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистонга қарши баҳсда киритган чиройли голи машғулотларда махсус ишлаб чиқилганини маълум қилди.
  • Учрашувнинг 17-дақиқасидаги ўша вазиятда тўп олдида Криштиану Роналду турган бўлса-да, рақиб кутмаган ҳолда зарбани Мендешнинг ўзи амалга оширганди.

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Нуно Мендеш Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистонга қарши ўтказилган учрашувда урган чиройли голи ҳақида фикр билдирди.

Португалиялик футболчи баҳснинг 17-дақиқасида жарима зарбасини тўғридан-тўғри дарвозага йўллаб, ҳисобни ўзгартирган эди. Қизиғи, ўша вазиятда тўп олдида жарима зарбаларининг моҳир ижрочиси Криштиану Роналду ҳам турганди. Аммо рақиб кутмаган ҳолда зарбани Мендеш амалга оширди.

Футболчининг айтишича, бу комбинация тасодифан юзага келмаган. Португалия терма жамоаси уни машғулотларда махсус тайёрлаган.

«Биз буни машғулотларда ишлаб чиққанмиз. Одатда ҳамма жарима зарбасини Криштиану ижро этади, деб ўйлайди. Келажакда ҳам ушбу усулдан фойдаланишимиз мумкин. Балки зарбани мен эмас, бошқа футболчи йўллар, аммо бу яна иш бериши мумкин», — деди Мендеш.

Ҳимоячи Ўзбекистонга қарши ўйинда Португалия футболчилари учрашувнинг барча дақиқаларида юқори даражадаги диққатни сақлаб қолганини ҳам таъкидлади.

«Биз жуда хурсандмиз. Ўйин давомида тўлиқ диққатимизни жамладик. Энди яхши тикланиб, кейинги баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак. Мақсадимиз — гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш», — деди у.

Нуно Мендеш терма жамоа атрофидаги танқидларга ҳам муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, босим ва танқид профессионал футболнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

«Танқид футболнинг бир қисми. Биз бунга кўникиб қолганмиз. Жамоада барча бир-бирига ёрдам беради ва ҳар қандай босимга тайёр. Энг муҳими — мураббий талаб қилаётган ўйинни намойиш этиш ва ўз ғоямизга содиқ қолиш», — дея қўшимча қилди Португалия терма жамоаси ҳимоячиси.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?