Мексика 9 очко билан плей-оффга чиқди, ЖАР Жанубий Кореяни мағлуб этди

Мексика 9 очко билан плей-оффга чиқди, ЖАР Жанубий Кореяни мағлуб этди

2026 йилги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувлари давом этмоқда. «А» гуруҳида сўнгги тур баҳслари ўтказилиб, плей-офф йўлланмалари эгалари аниқланди.

Мексика терма жамоаси Чехияни ҳам ишончли ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳда 100 фоизлик натижа қайд этди. Уч учрашувда учта ғалабага эришган мексикаликлар бирорта ҳам гол ўтказмасдан, биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.

Мексика иккинчи бўлимда рақиб қаршилигини синдирди. 55-дақиқада Чавес ҳисобни очган бўлса, орадан олти дақиқа ўтиб Кинонес устунликни мустаҳкамлади. Фидалго қўшиб берилган вақтда учинчи голни уриб, учрашувга нуқта қўйди.

ЖЧ-2026. «А» гуруҳи, 3-тур

Чехия — Мексика — 0:3

Голлар: Чавес, 55; Кинонес, 61; Фидалго, 90+4.

Чехия: Ковар, Ҳолес, Ҳраняч, Крейчи, Соуфал, Садилек, Черв, Доудера, Шулс, Вишинский, Ҳложек.

Мексика: Ранхел, Санчес, Рейес, Монтес, Чавес, Мора, Алварес, Ромо, Алварадо, Мартинес, Кинонес.

Огоҳлантириш: Алварес, 64.

Жанубий Африка Республикаси эса ҳал қилувчи учрашувда Жанубий Кореяни минимал ҳисобда таслим этди. Шу тариқа, ЖАР осиёлик рақибидан иккинчи ўринни тортиб олиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашув тақдирини иккинчи бўлимда урилган ягона гол ҳал қилди. 63-дақиқада Масеко Жанубий Корея дарвозасини ишғол этиб, ЖАРга муҳим ғалаба ва гуруҳда иккинчи ўринни тақдим этди.

ЖАР — Жанубий Корея — 1:0

Гол: Масеко, 63.

ЖАР: Уилямс, Мудау, Окон, Мбокази, Модиба, Мбатҳа, Ситҳоле, Масеко, Мофокенг, Апполис, Макгопа.

Жанубий Корея: Сеонг Гйу, Г. Ли, Мин Жае, Ҳ. Ли, Сеол, Паик, Ин Беом, Т. Ли, Канг Ин, Ҳи Чан, Ҳйонг Гйу.

Огоҳлантиришлар: Модиба, 73; Чо, 79.

«А» гуруҳидаги якуний ҳолат:

  1. Мексика — 9 очко, 3 ғалаба, тўплар нисбати 6:0

  2. ЖАР — 4 очко, 1 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, 2:3

  3. Жанубий Корея — 3 очко, 1 ғалаба, 2 мағлубият, 2:3

  4. Чехия — 1 очко, 1 дуранг, 2 мағлубият, 2:6

Шу тариқа, Мексика ва ЖАР плей-офф босқичига йўл олди. Жанубий Корея ҳамда Чехия учун эса жаҳон чемпионатидаги иштирок гуруҳ босқичида якунланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар