ЖЧ-2026: Бугун “G”, “H” ва “I” гуруҳларида ҳал қилувчи баҳслар ўтказилади

1 дақиқа ўқиш262
ЖЧ-2026: Бугун “G”, “H” ва “I” гуруҳларида ҳал қилувчи баҳслар ўтказилади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 2026 йилги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида бугун ва эртага “Г”, “Ҳ” ҳамда “И” гуруҳларида 3-тур баҳслари ўтказилиб, плей-офф иштирокчилари номи маълум бўлади.
  • Кун дастури 26 июн куни соат 23:59 да бошланиб, унда Норвегия — Франсия ва Сенегал — Ироқ учрашувлари бўлиб ўтади.
  • Шунингдек, 27 июн куни соат 05:00 да Уругвай — Испания ва Кабо-Верде — Саудия Арабистони, соат 08:00 да эса Миср — Эрон ҳамда Янги Зеландия — Белгия жамоалари майдонга тушади.

2026 йилги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувлари давом этмоқда. Бугун ва эртага “G”, “H” ҳамда “I” гуруҳларида сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтади.

Кун дастури “I” гуруҳидаги учрашувлар билан бошланади. Норвегия ва Франция миллий жамоалари 26 июнь куни соат 23:59 да ўзаро куч синашади. Худди шу вақтда Сенегал терма жамоаси Ироққа қарши майдонга тушади.

Ушбу баҳслар “I” гуруҳидаги якуний ўринлар ва плей-офф йўлланмалари тақдирига катта таъсир кўрсатади. Айниқса, Франция ва Норвегия ўртасидаги тўқнашув гуруҳ пешқадамлиги учун муҳим аҳамият касб этади.

27 июнь куни эрталаб “H” гуруҳидаги ҳал қилувчи учрашувлар бўлиб ўтади. Соат 05:00 да Уругвай Испанияга қарши майдонга тушади. Шу вақтнинг ўзида Кабо-Верде ва Саудия Арабистони терма жамоалари ҳам ўзаро баҳс олиб боради.

Испания ва Уругвай ўртасидаги учрашув турнинг энг қизиқарли баҳсларидан бири бўлиши кутилмоқда. Кабо-Верде ҳамда Саудия Арабистони учун эса ҳар бир очко плей-офф имкониятини сақлаб қолиш нуқтаи назаридан жуда муҳим.

Соат 08:00 да “G” гуруҳидаги сўнгги тур баҳслари старт олади. Миср терма жамоаси Эрон билан, Янги Зеландия эса Бельгияга қарши куч синашади.

26–27 июнь кунлари бўлиб ўтадиган учрашувлар:

  • Норвегия — Франция — 23:59

  • Сенегал — Ироқ — 23:59

  • Уругвай — Испания — 05:00

  • Кабо-Верде — Саудия Арабистони — 05:00

  • Миср — Эрон — 08:00

  • Янги Зеландия — Бельгия — 08:00

Учинчи турда хатога ўрин қолмайди. Айрим жамоалар гуруҳда биринчи ўрин учун курашса, бошқалари иккинчи ёки энг яхши учинчи ўрин орқали плей-оффга чиқишга ҳаракат қилади.

Шу боис бугунги ва эртанги баҳслардан кейин навбатдаги плей-офф иштирокчилари номи маълум бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?