Конго ДР мураббийи: «Ўзбекистонга қарши таваккал қилишимиз шарт»

1 дақиқа ўқиш375
Конго ДР мураббийи: «Ўзбекистонга қарши таваккал қилишимиз шарт»
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Конго Демократик Республикаси миллий жамоаси бош мураббийи Себастен Десабр Ўзбекистонга қарши бўладиган ҳал қилувчи учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
  • Мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимояда тартибли ҳаракат қилади ва шу сабабли бу баҳс осон кечмайди.
  • Бироқ Конго ДР учун дуранг етарли эмаслиги сабаб жамоа ғалаба йўлида каттароқ таваккалга бориши керак.

Конго Демократик Республикаси миллий жамоаси бош мураббийи Себастьен Десабр Ўзбекистонга қарши бўладиган ҳал қилувчи учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимояда тартибли ҳаракат қилади ва шу сабабли бу баҳс осон кечмайди. Бироқ Конго ДР учун дуранг етарли эмаслиги сабаб жамоа ғалаба йўлида каттароқ таваккалга бориши керак.

«Ўзбекистонга қарши ўйин осон бўлмайди, чунки улар яхши ҳимояланади. Шунга қарамай, биз бор кучимизни ишга соламиз. Учрашувгача яхши дам олиб, куч тўплашимиз зарур», — деди Десабр.

Конго ДР бош мураббийи сўнгги турда жамоаси аввалги икки баҳсга нисбатан ҳужумкорроқ ҳаракат қилишини ҳам маълум қилди.

«Ўзбекистонга қарши ўйинда таваккал қилишимизга тўғри келади. Чунки дуранг натижа бизни қаноатлантирмайди. Дастлабки икки учрашувга қараганда кўпроқ хавфга боришимиз лозим», — дея қўшимча қилди у.

Десабр Колумбияга қарши учрашувдаги мағлубият жамоа учун аламли бўлганини ҳам тан олди. Унинг фикрича, ўша баҳсда дуранг натижа қайд этилганида Конгонинг турнирдаги вазияти анча қулай бўлар эди.

«Колумбияга ютқазганимиз оғир бўлди. Дуранг қайд этганимизда, вазиятимиз яхши бўларди. Лекин рақибнинг кучли жамоа эканини ҳам унутмаслик керак. Энди ўша ўйиндаги хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз лозим», — дея Десабрнинг сўзларини келтирди geosuper.TV нашри.

Эслатиб ўтамиз, Конго ДР ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги учрашув 28 июнь куни Тошкент вақти билан соат 04:30 да бошланади. Бу баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам плей-офф йўлланмаси тақдирига таъсир қилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?