"H" гуруҳи. Испания пешқадам, Кабо-Верде эса тарихий плей-оффда

2026 йилги жаҳон чемпионатида «H» гуруҳининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Испания Уругвайни минимал ҳисобда мағлуб этган бўлса, Кабо-Верде Саудия Арабистони билан дуранг ўйнаб, тарихий натижа қайд этди.
Испания ва Уругвай ўртасидаги баҳс кескин курашлар остида ўтди. Учрашув тақдирини 42-дақиқада Баэна урган ягона гол ҳал қилди. Қолган вақтда Уругвай ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди, аммо испанияликлар устунликни сақлаб қолди.
Баҳснинг сўнгги дақиқаларида уругвайлик Каноббио қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Шу тариқа, Испания 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳни 7 очко билан биринчи ўринда якунлади.
ЖЧ-2026. «H» гуруҳи, 3-тур
Уругвай — Испания — 0:1
Гол: Баэна, 42.
Уругвай: Муслера (Рокет, 46), Варела, Касерес, Оливера, Санабрия (Родригес, 70), Угарте (де ла Круз, 45), Бентанкур, Валверде (Виняс, 57), Каноббио, Араухо, Нунес.
Испания: Симон, Лоренте, Кубарси, Лапорт, Кукуреля, Мерино (Олмо, 60), Родри, Педри (Руис, 60), Ямал (Уильямс, 76), Баэна (Пино, 66), Ойарсабал (Ферран, 76).
Огоҳлантиришлар: Баэна, 46; Санабрия, 54; Варела, 58; де ла Круз, 90+3.
Четлатиш: Каноббио, 90+5.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида Кабо-Верде ва Саудия Арабистони голсиз дуранг қайд этди. Ҳар икки жамоа ҳам вазиятлар яратган бўлса-да, дарвозалар дахлсиз қолди.
Кабо-Верде — Саудия Арабистони — 0:0
Кабо-Верде: Возиня, Пина (Морейра, 90+4), Роберто Лопес, Борхес, Пауло, Ленини, Мендеш (Родригес, 71), Дуарте, Монтейро (Дуарте, 71), Семедо (Варела, 61), Ливраменто (да Кошта, 61).
Саудия Арабистони: Ал Овайс, Абдулҳамид, Ал Амри, Ат Тамбакти (Лажами, 33), Бушал (Ал Ҳарби, 82), Мадаш (Ал Ҳамдан, 66), Носир Ад Довсари, Ал Ҳайбари (Жувайр, 46), Салим Ад Довсари (Аш Шамат, 66), Канно, Ал Бурайкан.
Огоҳлантиришлар: Абдулҳамид, 4; Пина, 9; Н. Ад Довсари, 67; Ал Бурайкан, 90+3.
Ушбу натижадан кейин Кабо-Верде 3 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Жамоа жаҳон чемпионатидаги илк иштирокидaёқ плей-офф босқичига чиқиб, тарихий натижага эришди.
«H» гуруҳининг якуний ҳолати:
Испания — 7 очко, тўплар нисбати 5:0;
Кабо-Верде — 3 очко, тўплар нисбати 2:2;
Уругвай — 2 очко, тўплар нисбати 3:4;
Саудия Арабистони — 2 очко, тўплар нисбати 1:5.































Изоҳлар 0
…