«Манчестер Сити» янги мавсумга тайёргарлик режасини эълон қилди

2 дақиқа ўқиш400
«Манчестер Сити» янги мавсумга тайёргарлик режасини эълон қилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • «Манчестер Сити» клуби 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейинги янги мавсумолди тайёргарлик дастури ҳамда футболчиларнинг машғулотларга қайтиш муддатларини тасдиқлади.
  • Жамоанинг 46 ёшли янги бош мураббийи Энсо Мареска қўл остидаги футболчилар 20 июл кунидан машғулотларга киришади, мундиалда узоқроқ қолганларга эса қўшимча таътил берилади.

«Манчестер Сити» клуби 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчиларининг қайтиш муддати ва янги мавсумолди тайёргарлик дастурини расман тасдиқлади. Жамоанинг 46 ёшли янги бош мураббийи Энцо Мареска Хосеп Гвардиоланинг ўн йиллик буюк давридан сўнг илк бор майдондаги машғулотларни бошлаш арафасида турибди.

Мураббийлар штаби айни пайтда Шимолий Америкада давом этаётган мундиал сабабли футболчиларнинг чарчоқ даражасини инобатга олиб, уларни машғулотларга босқичма-босқич қайтариш тизимини ишлаб чиқмоқда.

«Манчестер Сити»нинг мавсумолди тайёргарлик дастури:

BBC Sport журналисти Шамун Ҳафизнинг маълум қилишича, жамоа аъзолари 20 июль кунидан машғулотларга киришади. Жаҳон чемпионатида узоқроқ қолган футболчиларга эса қўшимча таътил берилади.

Сана

Воқелик / Рақиб

Манзил / Қўшимча эслатма

20 июль

Мавсумолди машғулотларнинг бошланиши

Клуб қароргоҳи (Терма жамоадан қайтганлар учун)

1 август

«Интер» (Италия чемпиони)

Гонконг / Жанубий Корея (Осиё турнеси)

Август боши

«К-Лига юлдузлари» ва «Атлетико Мадрид»

Осиё турнеси доирасидаги ўртоқлик учрашувлари

16 август

«Арсенал» (Англия Суперкубоги)

Жанубий Уэльс (Мавсумнинг илк расмий баҳси)

Абдуқодир Ҳусанов учун катта имконият

Ўзбекистон терма жамоаси билан гуруҳ босқичидаёқ мусобақани тарк этган ёш ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов клуб ихтиёрига бошқа мундиалчиларга қараганда анча эрта етиб келиши кутилмоқда.

ЖЧда чорак финал ва ундан кейинги босқичларда иштирок этадиган етакчи футболчилар катта эҳтимол билан Осиё турнесини ўтказиб юборишади. Бу эса Ҳусановга мавсумолди йиғинларида тўлиқ иштирок этиш ва янги бош мураббий Энцо Мареска кўз ўнгида ўзининг энг яхши жиҳатларини кўрсатиб, асосий таркибдан жой олиш учун ажойиб имконият тақдим этади.

Родрининг жароҳати — Мареска учун илк жиддий синов

Янги мавсум олдидан клубнинг спорт директори Уго Виана ва мураббийлар штаби учун мураккаб жисмоний тайёргарлик муаммоси юзага келди.

«Олтин тўп» соҳиби сафдан чиқди: Жамоанинг ярим ҳимоя юлдузи Родри Жаҳон чемпионатидан сўнг олган жароҳати сабабли зудлик билан операция қилинади. Бу эса «Манчестер Сити» янги рақобатбардош мавсумни ўз етакчисисиз бошлашга мажбур бўлишини англатади.

Энцо Мареска учун ёзги тайёргарлик даврида ўз футбол фалсафасини жамоага сингдириш ва Родрининг ўрнини тўлдира оладиган тактик ечим топиш энг бирламчи вазифага айланади. 16 август куни Англиянинг амалдаги чемпиони «Арсенал»га қарши кечадиган Суперкубок баҳси янги мураббий учун дастлабки жиддий имтиҳон бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?