Криштиану Роналду нега уйида оддий тўй қилди?

2 дақиқа ўқиш1.8K
Криштиану Роналду нега уйида оддий тўй қилди?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес 11 август куни Португалиянинг Кашкайш шаҳридаги уйида, фарзандлари иштирокида камтарона никоҳ маросимини ўтказди.
  • Жоржина Вогуе нашрига берган интервюсида жуфтлик яқинлар даврасидаги самимий маросимни ҳашаматли тўйдан афзал кўргани, келажакда оила аъзолари ва дўстлари билан катта тўй қилишни режалаштираётганини айтди.

Жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду ва унинг рафиқаси Жоржина Родригес 11 август куни Португалиянинг Кашкайш шаҳридаги ўз уйида жуда камтарона ва яқинлар даврасида никоҳдан ўтди. Миллиардер футболчи учун одатдагидан анча фарқли бўлган бу тўйнинг сабаби эса кўпчиликни қизиқтирди.

Жоржина Vogue нашрига берган интервьюсида жуфтлик тўйни атайлаб ғайриоддий тарзда ўтказишга қарор қилганини айтди. Унинг таъкидлашича, келажакда оила аъзолари ва дўстлар иштирокида катта тўй қилиш режаси ҳам бор.

Жоржинанинг айтишича, у болалигида катта қаср, улкан арава, узун кўйлак ва олмослар билан безатилган тожли ҳашаматли тўйни орзу қилган. Бироқ йиллар ўтиб, унинг қарашлари ўзгарган.

«Қасрлар, уйлар, ороллар, отлар, машиналар — буларнинг барчаси биз учун ҳар кунги ода. Аммо яқинлар даврасидаги самимий маросим биз учун анча ноодатий», — деган Жоржина.

Тўй уйнинг меҳмонхонасида ўтказилди

Роналду ва Жоржина никоҳ маросимини Кашкайшдаги уйининг меҳмонхонасида ташкил этган. Маросимда уларнинг беш нафар фарзанди — 9 ёшли эгизаклар Ева Мария ва Матео, 8 ёшли Алана, 4 ёшли Белла ва 16 ёшли Криштиану Жуниор ҳам иштирок этган.

Жуфтлик айнан шу хонада оилавий ҳаётининг оддий кунларини ўтказади. Улар биргаликда нонушта, тушлик ва кечки овқат қиладиган шу жойда никоҳ қасамёдларини ҳам айтган.

Жоржина бу қарорининг сабабини тушунтирар экан, 30 йилдан кейин фарзандлари айнан шу стол атрофида ота-онасининг тўйи бўлиб ўтганини эслашини исташини айтди.

Роналду эса бу фикрга ҳазил билан қўшилиб, йиллар давомида хона безаги ўзгариши ва эҳтимол, ўша стол ҳам бошқа столга алмаштирилишини айтди.

Жоржина тўйда кўз ёшларини тия олмади

Жуфтлик никоҳ хабарини Instagram’даги қўшма саҳифасида ҳам эълон қилди. Улар олтин никоҳ узуклари тақилган қўлларининг суратини жойлаштирди. Роналду эса постга «C❤️G» деб изоҳ қолдирди.

Жоржина маросим пайтида ҳис-туйғуларини яшира олмаганини тан олди.

«Ҳаммаси мен тасаввур қилганимдек бўлди. Самимий, муҳаббатга тўла ва оиламиз энг муҳим ўринда эди. Кўз ёшларимни тия олмадим», — деди у.

Шу тариқа, миллионлаб мухлислар олдидаги ҳашаматли тўй ўрнига Роналду ва Жоржина ўз уйида, фарзандлари даврасидаги самимий маросимни танлади. Жуфтлик учун энг қимматли нарса катта тантана эмас, балки оиласи билан бирга ўтказилган унутилмас кун бўлган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?