Ламин Ямал ЖЧ-2026да унга ёққан уч футболчини айтди...

1 дақиқа ўқиш880
Ламин  Ямал ЖЧ-2026да унга ёққан уч футболчини айтди...
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Испания миллий жамоаси қанот ҳужумчиси Ламин Ямал ЖЧ-2026da ўйини унда энг катта таассурот қолдирган уч нафар футболчи номини айтди.
  • Ёш юлдуз Винисиус Жуниор ва Лионель Месси билан бир қаторда Марокаш термаси вакили Исмоил Сайбарининг ҳам ҳаракатларини алоҳида эътироф этди.

Испания миллий жамоаси қанот ҳужумчиси Ламин Ямал ЖЧ-2026да ўйини унда энг катта таассурот қолдирган футболчилар номини ошкор қилди.

Ёш юлдуз Винисиус Жуниор ва Лионель Месси билан бир қаторда Марокаш термаси вакили Исмоил Сайбарининг ҳам ўйинини алоҳида эътироф этди.

Винисиуснинг ўйини Ямалга ёқмоқда

Ламин Ямал Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг мундиалдаги ҳаракатларини юқори баҳолади.

«Менга Винисиус Жуниорнинг ушбу жаҳон чемпионатидаги ўйини жуда ёқмоқда. У турнирни ажойиб ўтказяпти», — деди испаниялик футболчи.

Винисиуснинг тезлиги, техник ҳаракатлари ва ҳужумдаги фаоллиги Ямалда катта таассурот қолдирган.

Месси ҳам рўйхатдан жой олди

Испания термаси вингери жаҳон футболи афсонаси Лионель Мессини ҳам тилга олди.

«Албатта, Лионель Месси ҳам», — деди Ямал.

Шу тариқа, аргентиналик юлдуз ҳам Ламин Ямалнинг ЖЧ-2026даги энг яхши футболчилари қаторига кирди.

Сайбари фақат голлари билан эмас

Ямал Марокаш миллий жамоаси футболчиси Исмоил Сайбарининг умумий ўйинига ҳам юқори баҳо берди.

«Исмоил Сайбари ҳам фақат голлари билан эмас, балки умумий ўйини билан жуда яхши таассурот қолдирмоқда», — деди у.

Бу ҳақда COPE нашри хабар берди.

Ямалнинг ўзи ҳам тарихий гол урди

Испания миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида «H» гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Ламин Ямал эса Саудия Арабистонига қарши учрашувда гол урди. Бу тўп унинг жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк голи бўлди.

Сизнингча, ЖЧ-2026да ҳозиргача қайси футболчи энг кучли ўйин кўрсатмоқда?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?