Миср Австралияни пеналтилар сериясида мағлуб этди

1 дақиқа ўқиш298
Миср Австралияни пеналтилар сериясида мағлуб этди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/16 финалида Миср терма жамоаси Австралияни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди.

Далласдаги стадионда ўтган учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Миср 13-дақиқада Имам Ашурнинг голи орқали ҳисобни очди.

Австралия 55-дақиқада мувозанатни тиклади. Гол Миср ҳимоячиси Муҳаммад Ҳанининг ўз дарвозасига киритган тўпи сифатида қайд этилди.

Қолган вақтда жамоалар яна гол ура олмади ва ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди. Унда Миср футболчилари барча тўрт зарбани аниқ амалга оширди.

Австралия сафида Джексон Ирвайн ва Авер Мабил ўз имкониятидан фойдаланди. Гарри Суттар ҳамда Лукас Ҳеррингтоннинг зарбалари эса голга айланмади.

Миср томонидан Маҳмуд Собир, Ramи Рабиа, Муҳаммад Салоҳ ва Ҳоссам Абдулмажид пеналтини аниқ тепди. Серия 4:2 ҳисобида Миср фойдасига якунланди.

Учрашув статистикасида Миср тўп назорати бўйича устунлик қилди, 58 фоизга қарши 42 фоиз. Миср 696 та узатма амалга ошириб, уларнинг 89 фоизини аниқ етказди. Австралияда бу кўрсаткич 518 та узатма ва 83 фоизлик аниқликни ташкил этди.

Дарвоза томон йўлланган зарбалар сонида Австралия 15:14 ҳисобида олдинда бўлди. Аммо аниқ зарбалар бўйича Миср 4:3 устунлик қилди. Бурчак тўплари ҳам Миср фойдасига 7:4 бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?