498 кун, 195 давлат: америкалик сайёҳ дунёни рекорд даражада тез айланиб чиқди!

498 кун, 195 давлат: америкалик сайёҳ дунёни рекорд даражада тез айланиб чиқди!

Америкалик сайёҳ Майкл Зервос Гиннесс рекордлар китоби ҳисобга оладиган дунёнинг барча 195 давлатига атиги 498 кунда ташриф буюриб, ноёб натижа қайд этди.

Деярли ҳар уч кунда янги мамлакат

Зервос саёҳатини 2024 йил январида бошлаган ва 2025 йил майида якунлаган.

У бутун дунёни айланиб чиқиш учун атиги 1 йил 4 ойча вақт сарфлаган.

Энг қизиғи, сайёҳ ҳар бир мамлакатда ўртача 3 кундан ҳам кам вақт бўлган.

Бундай саёҳат нафақат катта маблағ ва вақтни, балки доимий парвозлар, визалар, чегаралардан ўтиш ва қатъий режалаштиришни ҳам талаб қилади.

Майкл Зервоснинг натижаси эса дунёнинг барча 195 давлатини энг қисқа муддатда айланиб чиқиш бўйича рекорд сифатида қайд этилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар