Ламин Ямал Португалиядан қўрқмаслигини очиқ айтди

1 дақиқа ўқиш432
Ламин Ямал Португалиядан қўрқмаслигини очиқ айтди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Португалияга қарши бўладиган баҳсда фақат ғалаба ҳақида ўйлаётганини ва ҳеч кимдан қўрқмаслигини айтди.
  • 2 июл куни Испания Австрияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олганди ва кейинги босқичда Хорватияни 2:1 ҳисобида енгган Португалия билан куч синашади.

Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал жаҳон чемпионати 1/8 финали олдидан жамоасининг кайфияти ҳақида гапирди. Ёш юлдуз испанияликлар ҳеч кимдан қўрқмаслигини таъкидлаб, Португалияга қарши баҳсда фақат ғалаба ҳақида ўйлаётганини айтди.

Испания Австрияни ишончли енгди

2 июль куни Испания терма жамоаси Австрияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионати 1/8 финалига йўл олди.

«Қизил фурия» кейинги босқичда Хорватия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Португалия билан куч синашади.

«Биз ҳеч қайси жамоадан қўрқмаймиз»

Ламин Ямалнинг таъкидлашича, Испания ҳали ўйиннинг барча жиҳатларида ривожланиши керак.

«Ўйин сифати, шиддат ва барча жиҳатларда янада ўсишда давом этишимиз лозим. Лекин ўз даражамизни яхши биламиз ва ҳеч қайси жамоадан қўрқмаймиз», — деди Ямал.

Унинг сўзларига кўра, Испания ўз кучини майдонда исботлаши шарт.

«Биз Испаниямиз ва буни майдонда кўрсатишимиз керак. Ўз кучимизга ишонамиз».

Роналдуга қарши ўйин — алоҳида воқеа

Ёш футболчи Криштиану Роналдуга қарши майдонга тушиш у учун катта шараф бўлишини яширмади.

Бироқ Ямал шахсий қизиқишдан кўра жамоавий натижа муҳимроқ эканини таъкидлади.

«Албатта, Криштиануга қарши ўйнаш мен учун шараф бўларди. Аммо ҳозир фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпман».

Рақиб эмас, ғалаба муҳим

Ямалнинг айтишича, Испания учун рақибнинг ким бўлиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас.

«Қайси жамоа бизга рақиб бўлиши мен учун мутлақо аҳамиятли эмас», — дея унинг сўзларини келтиради Marca.

Испания ва Португалия ўртасидаги баҳс жаҳон чемпионати 1/8 финалининг энг кутилган тўқнашувларидан бири бўлиши шубҳасиз.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?