Lenovo ноутбукларига Хитойнинг ЙМТК хотира чиплари ўрнатила бошланди

Дунёга машҳур Lenovo компанияси ўзининг оммабоп ноутбукларида илк бор Хитойнинг Янгтзе Меморй Течнологиес (ЙМТК) ишлаб чиқарувчисига тегишли SSD тўпловчиларидан фойдаланишни бошлади. Нотебоокчекк нашри маълумотларига кўра, ушбу компонентлар ТинкБоок 14 Ген 9 моделининг янги конфигурацияларида аниқланган. Бу ҳолат Lenovo каби йирик брендларнинг оммавий қурилмаларида Хитой хотира чиплари пайдо бўлишининг биринчи расмий ҳолатидир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Синовдан ўтказилган ТинкБоок 14 Ген 9 ИПЛ версиясида 512 GB ҳажмли, M.2 2242 форматидаги ва PCIe 4.0 NVMe интерфейсига эга SSD ўрнатилгани маълум бўлди. Замонавий уланиш стандартига қарамай, мазкур тўпловчининг самарадорлиги ушбу тоифадаги ноутбукларда одатда қўлланиладиган Samsung ёки Western Digital каби брендлар маҳсулотларидан сезиларли даражада ортда қолмоқда.
Тезлик ва барқарорлик масаласи
Ўтказилган тест натижалари шуни кўрсатдики, ЙМТК драйверининг кетма-кет ўқиш тезлиги сониясига 3950 МБ, ёзиш тезлиги эса 2514 МБ атрофида қайд этилган. Бу кўрсаткичлар PCIe 4.0 стандарти учун паст натижа ҳисобланади. Шунингдек, 4К форматидаги тасодифий операциялар тезлиги ҳам ўртача даражадан паст бўлиб чиқди, бу эса тизимнинг умумий чаққонлигига таъсир кўрсатиши мумкин.Энг асосийси, узоқ муддатли юклама остида ушбу SSD қизиб кетиши натижасида троттлинг ҳолатига тушади, яни ҳароратни пасайтириш учун ўз тезлигини сунъий равишда камайтиради. Бу эса катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишловчи фойдаланувчилар учун ноқулайлик туғдириши мумкин.
Бозордаги ўзгаришлар сабаби
Lenovo ноутбукларида Хитой хотира чипларининг пайдо бўлиши жаҳон бозоридаги глобал ўзгаришлар билан боғлиқ. Ҳозирги кунда сунъий интеллект (AI) тизимлари учун чипларга бўлган талаб кескин ортиб бораётгани сабабли, NAND-хотира бозорида танқислик ва нархларнинг кўтарилиши кузатилмоқда. Шу сабабли йирик ишлаб чиқарувчилар Samsung, Kioxia ва Western Digital каби қимматроқ етказиб берувчиларга муқобил сифатида Хитой брендларига мурожаат қилмоқда.Таъкидлаш жоизки, хотира чиплари бозоридаги бу тенденция фақат Lenovo билан чекланиб қолмайди. Аввалроқ Apple компанияси ҳам Хитойнинг CXMT ишлаб чиқарувчисидан хотира сотиб олиш учун АҚШ ҳукуматидан рухсат сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу эса келажакда Хитой технологиялари глобал электроника бозорида янада мустаҳкам ўрин эгаллашидан далолат беради.
Ўзбекистон бозорида ҳам Lenovo маҳсулотлари жуда оммабоп эканини ҳисобга олсак, тез орада бизнинг дўконларимиздаги ноутбукларда ҳам ушбу янги бутловчи қисмларни учратишимиз эҳтимоли юқори. Бироқ, харидорлар қурилма танлашда нафақат процессор ва оператив хотира, балки ўрнатилган SSD брендига ҳам эътибор қаратишлари тавсия этилади.






























Изоҳлар 0
…