ЖЧ-2026: бугунги икки 1/8 финал ўйини учун аниқ прогноз...

ЖЧ-2026: бугунги икки 1/8 финал ўйини учун аниқ прогноз...

1–4 июль кунлари ўтказилган плей-офф баҳслари бўйича берилган кетма-кет 11 та прогнозимиз тўғри чиқди. Энди эътибор 6 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтадиган БразилияНорвегия ва Мексика — Англия учрашувларига қаратилади.

Футболда мутлақ кафолат йўқ. Бир қизил карточка, пенальти ёки VAR қарори бутун сценарийни ағдариб ташлаши мумкин. Бироқ жамоаларнинг ҳозирги ҳолати ва ўйин услубини ҳисобга олганда, бугунги танловимиз тайёр.

Бразилия — Норвегия: голларга бой баҳс кутилмоқда

Бразилия олдинги босқичда Японияни қийинчилик билан енгди. Норвегия ҳам Кот-д’Ивуарга қарши учрашувда Эрлинг Холанднинг кечки голи орқали кейинги босқичга чиқди.

Бразилия турнир давомида ҳужумда тобора ишончли ҳаракат қилмоқда. Жамоа Японияга қарши еттита аниқ зарба йўллаган, гуруҳ босқичидаги ҳар бир учрашувда эса камида беш марта дарвоза нишонга олинган. Норвегия ҳимояси ҳозиргача мундиалда бирорта ҳам қуруқ ўйин ўтказмади.

Шу билан бирга, Норвегияни оддий рақиб деб бўлмайди. Скандинавияликлар тўрт ўйинда ўртача 2,5 тадан гол урмоқда. Холанд, Антонио Нуса ва Александер Сёрлот Бразилия ҳимоясига жиддий босим ўтказиш имкониятига эга. Норвегиянинг турнирдаги барча баҳсларида ҳар икки жамоа ҳам гол урган.

Бразилия тўпни кўпроқ назорат қилиши, Норвегия эса тезкор ҳужумлар ва ҳаводан узатмаларга таяниши кутилмоқда. Холанд ўз имкониятини топиши мумкин, аммо таркиб чуқурлиги ва индивидуал маҳорат бўйича устунлик бразилияликлар томонида.

Асосий прогноз: Бразилия чоракфиналга чиқади.

Эҳтимолий ҳисоб: Бразилия — Норвегия 2:1.

Мексика — Англия: бир гол ҳал қилиши мумкин

Бу кечанинг энг мураккаб прогноз қилиниши мумкин бўлган учрашуви. Мексика мусобақадаги тўрт ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, саккизта гол урди ва ҳали бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормади. Охирги босқичда мезбонлар Эквадорни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Англия эса Конго ДРга қарши ҳисобда ортда қола туриб, Харри Кейннинг голлари ёрдамида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Инглизлар мундиалда кўп вазият яратмоқда, аммо имкониятларни голга айлантиришда ҳар доим ҳам барқарор эмас.

Мексика ўз майдонидаги мухлислар босими ва тартибли ҳимояси билан Англияга катта муаммо туғдиради. Шу сабаб очиқ ва кўп голли футболдан кўра, эҳтиёткор тактик курашни кутиш мантиқий.

Англиянинг асосий устунлиги — ҳал қилувчи вазиятларда натижа қила оладиган футболчиларининг кўплиги. Кейн, Жуд Беллингем ва Букайо Сака каби ижрочиларга бир имкониятнинг ўзи етарли бўлиши мумкин. Бироқ Деклан Райс, Рис Жеймс ва Жаррел Куанса учрашув олдидан шубҳа остида қайд этилган.

Мексика ҳимояда яна узоқ вақт бардош бериши мумкин, аммо 90 дақиқа давомида Англия босимини тўлиқ тўхтатиш осон бўлмайди.

Асосий прогноз: Англия чоракфиналга чиқади.

Эҳтимолий ҳисоб: Мексика — Англия 0:1.

Якуний танловимиз

  • Бразилия — Норвегия: 2:1

  • Мексика — Англия: 0:1

  • Чоракфиналга чиқади: Бразилия ва Англия

Энг ишончли танлов — аниқ ҳисоб эмас, балки Бразилия ва Англиянинг кейинги босқичга чиқиши. Аниқ ҳисобда эса риск доим юқори: тўп думалоқ, VAR эса сценаристликни ташлагани йўқ.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар