Мексика ва Англия ўйини учун асосий таркиблар эълон қилинди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Мексика ва Англия терма жамоалари ўртасидаги учрашув учун бошланғич таркиблар эълон қилинди.
Баҳс Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланади. Мексика майдонга 4-3-3, Англия эса 4-2-3-1 тактик схемасида тушади.
Мексика терма жамоаси таркиби:
• Дарвозабон: Раул Ранхел
• Ҳимоячилар: Хорхе Санчес, Сесар Монтес, Ёхан Васкес, Хесус Галярдо
• Ярим ҳимоячилар: Луис Ромо, Эрик Лира, Жилберто Мора
• Ҳужумчилар: Роберто Алварадо, Раул Хименес, Хулиан Кинонес
Англия терма жамоаси таркиби:
• Дарвозабон: Жордан Пикфорд
• Ҳимоячилар: Нико ЎРайли, Марк Геи, Эзри Конса, Жаррелл Куанса
• Ярим ҳимоячилар: Деклан Райс, Эллиот Андерсон
• Ҳужумкор ярим ҳимоячилар: Энтони Гордон, Жуд Беллингем, Букайо Сака
• Ҳужумчи: Харри Кейн
Англия ҳужумда Кейнга таянади. Унинг ортида Беллингем ҳаракат қилади, қанотларда Гордон ва Сака ўйнайди. Мекцикада эса марказий ҳужумчи вазифасини Раул Хименес бажаради.
Учрашув ғолиби жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўл олади.































Изоҳлар 0
…