Макгрегор Ҳоллоуэйни нокаут қилишни ваъда қилди

1 дақиқа ўқиш266
Макгрегор Ҳоллоуэйни нокаут қилишни ваъда қилди

UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор UFC 329 турнирида Макс Ҳоллоуэйга қарши жанг олдидан ўзига бўлган ишончини яширмади.

Ирландиялик жангчи америкалик рақибини исталган вазиятда нокаутга учрата олишини айтиб, октагонга бутунлай янгиланган ҳолда қайтишини таъкидлади.

«Мен анча тажрибалироқман»

Макгрегорнинг фикрича, катта жангларда тўплаган тажрибаси унга жиддий устунлик беради.

«Мен анча тажрибалироқман. Сен мен билан октагонга чиқишни истамайсан. Мен ҳар қандай вазиятда ҳам хавфлиман», — деди у.

Собиқ чемпион рақибини фақат тик турган ҳолатда эмас, жангнинг исталган нуқтасида хавф остида қолдиришини айтди.

Асосий режа — нокаут

Макгрегор Ҳоллоуэйга қарши жангда ҳакамлар қароригача боришни истамаётганини очиқ билдирди.

«Исталган нуқтадан сени нокаутга учрата оламан ва айнан шуни қилишни режалаштирганман», — деди ирландиялик жангчи.

Унинг сўзларига кўра, Ҳоллоуэй октагонда аввалги Макгрегор билан эмас, анча кучли ва тажрибали рақиб билан тўқнашади.

«У бутунлай бошқа жангчини кўради»

Конор жанг олдидан рақибига яна бир огоҳлантириш йўллади.

«Макс Ҳоллоуэй қаршисида энди бутунлай бошқа жангчи туради. У буни тўлиқ ҳис қилади», — деди Макгрегор.

Шу тариқа, UFC 329 олдидан психологик жанг аллақачон бошланди. Энди савол битта: Макгрегорнинг бу кескин баёнотлари октагонда ҳам тасдиқланадими?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?