Аргентина Мисрни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида Аргентина Мисрни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Атлантадаги стадионда ўтган учрашувда мисрликлар икки марта ҳисобда олдинга чиқди, аммо Аргентина сўнгги дақиқаларда вазиятни ўз фойдасига ўзгартирди.
Ҳисобни 15-дақиқада Миср футболчиси Яссер Иброҳим очди. Аргентина узоқ вақт жавоб голини ура олмади. 67-дақиқада Мустафо Муҳаммад Мисрнинг иккинчи голини киритиб, жамоаси устунлигини оширди.
79-дақиқада Кристиан Ромеро ҳисобни қисқартирди. Oraдан тўрт дақиқа ўтиб, Лионель Месси мувозанатни тиклади. 90+3-дақиқада Хулиан Алварес ғалаба голини урди.
Аргентина ўйин давомида рақиб дарвозаси томон 17 марта зарба берди, шундан еттитаси аниқ чиқди. Мисрда бу кўрсаткичлар мос равишда бешта ва иккитани ташкил этди.
Тўп назоратида ҳам Аргентина устун бўлди: 61 фоизга 39 фоиз. Жамоа 591 та узатма амалга ошириб, 91 фоиз аниқлик қайд этди. Миср 323 та пас берди, узатмалар аниқлиги 83 фоиз бўлди.
Аргентина олтита, Миср эса битта бурчак тўпи ишлади. Фоллар сони 12:9 кўринишида Аргентина фойдасига эмас, Миср камроқ қоида бузди. Миср футболчилари иккита сариқ карточка олди, Аргентинада огоҳлантириш бўлмади.
Шу тариқа, Аргентина чорак финалга чиқди, Миср эса жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади.































Изоҳлар 0
…