Коллина VAR қарорини тушунтирди: Миср эътирозида ҳал қилувчи детал бор

2 дақиқа ўқиш325
Коллина VAR қарорини тушунтирди: Миср эътирозида ҳал қилувчи детал бор
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • FIFA Ҳакамлар қўмитаси раиси Перлуижи Коллина ЖЧ-2026 1/8 финалидаги Аргентина — Миср учрашувида юзага келган баҳсли вазиятлар ва ҳакамлар қарорлари юзасидан изоҳ берди.
  • Унга кўра, ҳар бир голдан кейин VAR фақат зарба ёки офсайдни эмас, балки голга олиб келган ҳужумнинг бошланиш фазасини ҳам текширади ва Мисрнинг голи Марван Аттия Лисандро Мартинеснинг оёғини босиб юборгани учун бекор қилинган.

ФИФА Ҳакамлар қўмитаси раиси Перлуижи Коллина ЖЧ-2026 1/8 финалидаги Аргентина — Миср учрашувида энг кўп муҳокама қилинган эпизодлар юзасидан изоҳ берди.

Гап Мисрнинг VAR аралашувидан кейин бекор қилинган голи ва баҳс сўнгида Муҳаммад Салоҳ иштирокида юз берган вазият ҳақида кетмоқда. Коллина ҳар икки ҳолатда ҳакамлар қандай мезонга таянганини тушунтирди.

VAR ҳужум бошланган нуқтани ҳам текширади

Коллинанинг айтишича, ҳар бир голдан кейин VAR фақат зарба ёки офсайдни эмас, балки голга олиб келган ҳужумнинг бошланиш фазасини ҳам кўриб чиқади.

«Ҳар бир гол урилганидан сўнг VAR ҳужумнинг бошланиш фазасини текширади. Агар голга олиб келган ҳужум аввалида қоидабузарлик аниқланса, VAR бош ҳакамга эпизодни мониторда қайта кўришни тавсия қилади», — деди Коллина.

Унинг таъкидлашича, бундай ҳолатларда вақт ёки дарвозагача бўлган масофа бўйича қатъий чеклов мавжуд эмас.

Миср голи нега бекор қилингани айтилди

Аргентина — Миср ўйинида Мисрнинг голи VAR текширувидан сўнг бекор қилинган эди.

Коллинанинг изоҳига кўра, эпизод аввалида Мисрнинг 19-рақамли футболчиси Марван Аттия Аргентина ҳимоячиси Лисандро Мартинеснинг оёғини босиб юборган.

«Бизнинг фикримизча, бу аниқ қоида бузилиши. Агар бош ҳакам буни майдонда кўрмай қолган бўлса, VAR албатта аралашиши керак», — деди у.

Салоҳ билан эпизодда нега пенальти берилмади?

Баҳс сўнгида Муҳаммад Салоҳ ва Хулиан Алварес иштирокидаги вазият ҳам Миср томонининг эътирозларига сабаб бўлган эди.

Коллина бу эпизодни бошқача баҳолади. Унинг айтишича, ҳимоячи аввал тўпга ўйнаган, кейин эса одатий футбол контакти юз берган.

«Ҳимоячи аввал тўпга ўйнаб, кейин одатий футбол контакти юз берса, бу қоидабузарлик ҳисобланмайди», — дея таъкидлади Коллина.

Ҳакамлар қарори бир хил баҳоланган

ФИФА Ҳакамлар қўмитаси раисига кўра, майдондаги ҳакам ҳам, VAR ҳам Салоҳ иштирокидаги ҳолатни оддий футбол контакти деб топган.

Шу сабаб ушбу эпизодда пенальти белгилаш учун асос кўрилмаган.

Аргентина чоракфиналга драматик тарзда чиққан эди

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ушбу баҳсда 0:2 ҳисобида ортда бораётганига қарамай, якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Амалдаги жаҳон чемпионлари шу тариқа чоракфиналга йўл олди. Аммо Миср билан ўйиндаги VAR қарорлари ҳали ҳам мундиалнинг энг кўп муҳокама қилинаётган мавзуларидан бири бўлиб қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?