Хави Ямалнинг Мессига ўхшаш ва фарқли жиҳатларини айтди

Хави Ямалнинг Мессига ўхшаш ва фарқли жиҳатларини айтди

«Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Хави Ламин Ямални Лионель Месси билан солиштиришлар ҳақида гапирди.

Хавига кўра, бундай таққослашлар маълум маънода тушунарли. Чунки Ямал ҳам чапақай, ўнг қанотда ҳаракат қилади, марказга кириб ўйнайди, вазият яратади ва ҳал қилувчи узатма бера олади.

Шу билан бирга, Хави ёш футболчини барча даврларнинг энг буюк ўйинчиларидан бири билан солиштириш унга ортиқча босим юклашини айтди.

«Биз йигитчага бундай солиштиришлар орқали яхшилик қилмаяпмиз. Бу унга босим беради. Лекин, менимча, у бундан безовта эмас. У тўпни истайди, футбол ўйнашни хоҳлайди ва ўйиндан завқ олади», деди Хави.

Унинг фикрича, Ямалда кучли характер бор. Хави буни футболчининг майдонда ўзини эркин тутиши ва масъулиятдан қочмаслиги билан изоҳлади.

Собиқ мураббий Месси Ламин учун йўлбошчи эканини ҳам таъкидлади. У Месси Ямал ҳақида ижобий фикр билдирганини ёш футболчи учун катта рағбат сифатида баҳолади.

Хави икки футболчи ўртасида фарқлар ҳам борлигини айтди. Унингча, Ламин кўпроқ дриблингга таянади, Месси эса тўғридан-тўғри дарвоза томон ҳаракат қилиши билан ажралиб турган.

Бироқ Хави уларни характер жиҳатидан ўхшатади. Унинг сўзларига кўра, Месси ҳам, Ямал ҳам ўзининг бошқалардан фарқли эканини ҳис қилади. Бу эса катта футболчи бўлиш учун муҳим жиҳатлардан бири.

Хави Ламин Ямал «Барселона» академиясида Пау Кубарси, Марк Бернал, Александро Бальде ва Гави каби футболчилар билан бирга ўсганини ҳам эслади. Унинг айтишича, жамоадошлари ҳам Ямалнинг алоҳида истеъдод эканини яхши билади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар