Самвел Бабаян: ёзда Олий Лига ўйинларини 20:00да бошланадиган қилиб белгилаш керак

Самвел Бабаян: ёзда Олий Лига ўйинларини 20:00да бошланадиган қилиб белгилаш керак
Самвел Бабаян: ёзда Олий Лига ўйинларини 20:00да бошланадиган қилиб белгилаш керак

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян 2 июль куни Олий Лига клублари бош мураббийлари билан мажлис ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати твиттерига таяниб Uff.uz хабар берди.

«Ёзда олий лига ўйинларини 20:00дан кейин қилиб белгилаш керак. Ўйинни 18:00да бошлаш мухлисларга нисбатан ўта адолатсизлик!», - деди Самвел Бабаян.

Қайд этишларича, учрашувда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магаметов ҳам иштирок этган.

Самвел Бабаяннинг қўшимча қилишича, «биз ҳаммамиз – клублар, мураббийлар, мухлислар, ҳамма-ҳамма терма жамоа атрофида бирлашишимиз керак».
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар