Ливерпул Бредли Барколяни трансфер қилиш устида ишламоқда

Англиянинг Ливерпул клуби Париж Сен-Жермен жамоаси қанот ҳужумчиси Бредли Барколяни ўз сафига қўшиб олиш бўйича фаол музокараларни бошлади. Даилй Маил нашри хабар қилишича, Франция терма жамоаси аъзоси Мерсисайд клубига ўтишга тайёр эканини билдирган ва Париж клуби билан амалдаги шартномасини узайтириш ниятида эмас. Ҳозирда томонлар ўртасида трансфер нархи бўйича дастлабки келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
23 ёшли футболчининг PSJ билан амалдаги битимининг якунланишига яна икки йил қолган бўлса-да, Париж клуби уни сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Луис Энрике бошқарувидаги жамоада доимий асосий таркибдан жой олмагани футболчининг янги чақирувларни излашига сабаб бўлмоқда. Ливерпул раҳбарияти эса уни жамоанинг келгуси режалари учун идеал номзод сифатида баҳоламоқда.
Трансфер қиймати ва рақобат
Бироқ Париж Сен-Жермен раҳбарияти ёш истеъдод эгаси учун жуда юқори — 140 миллион фунт стерлинг миқдорида товон пули талаб қилмоқда. Француз клуби бу нарх футболчининг ёши, салоҳияти ва замонавий трансфер бозоридаги нархларга мос келишига ишонмоқда. Ўтган йили ёзда футболчининг қиймати 75 миллион фунт атрофида баҳоланган бўлса-да, унинг нархи кескин ошиб кетди. Ливерпул бу улкан суммани пасайтириш учун музокараларни давом эттирмоқда.Ушбу трансфер пойгасида Ливерпул ягона даъвогар эмас. Арсенал ва Бавария клублари ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда, шунингдек, Челси ёз бошида бу борада суриштирувлар ўтказган эди. Шунга қарамай, Бредли Барколя агар клублар келишувга эришса, айнан Ливерпул билан музокара ўтказишни истамоқда.






























Изоҳлар 0
…