Соболенкони ютиш «лаънати»: Арина ўзига хос ва ғаройиб статистикага изоҳ берди

1 дақиқа ўқиш185
Соболенкони ютиш «лаънати»: Арина ўзига хос ва ғаройиб статистикага изоҳ берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Арина Соболенко уни мағлуб этган рақибалар кейинги даврадаёқ турнирдан чиқиб кетаётгани ҳақидаги статистикани тасодиф билан изоҳлади.
  • У бундай ҳолатга уч сетлик оғир баҳслар ва рақибаларнинг кейинги учрашувини эртаси кунгаёқ ўтказиши сабаб бўлиши мумкинлигини айтди.
  • Соболенко мазкур статистикани рақибаларига психологик босим ўтказиш воситасига айлантириш мумкинлигини ҳазил аралаш таъкидлади.

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, беларуслик Арина Соболенко сўнгги мусобақаларда ўзини мағлуб этган теннисчиларнинг кейинги даврадаёқ турнирдан чиқиб кетиши билан боғлиқ қизиқарли ва ғаройиб статистикага изоҳ берди.

Ушбу тенденция ҳақида собиқ германиялик теннисчи ва спорт шарҳловчиси Андреа Петкович эслатиб ўтган эди.

«Кейинги даврада мағлуб бўлишса, мени ютишдан нима наф?»

Журналистлар томонидан берилган саволга Арина Соболенко ўзига хос ҳазил ва табассум билан жавоб қайтарди:

«Кейинги даврада нима бўлишини билишса, мени ютишдан нима наф? (кулади).

Жиддий айтадиган бўлсам, менимча, бу шунчаки тасодиф. Билмадим. Балки, сўнгги мағлубиятларимнинг барчасида баҳс уч сет давом этгани учундир. Улар жуда мураккаб, оғир ва жисмоний жиҳатдан толиқтирадиган ўйинлар бўлди. Баъзан рақибнинг навбатдаги учрашувини эртаси кунгаёқ белгилашади ва шундай оғир баҳсдан сўнг яна юқори даражада теннис кўрсатиш мушкул кечади. Демак, бу тақвим билан боғлиқ масаладир», — деди дунёнинг биринчи рақамли ракетаси.

Шунингдек, Соболенко ушбу статистика ўзига хос психологик қуролга айланиши мумкинлигини ҳам ҳазил аралаш қўшимча қилди:

«Умуман олганда, статистика ҳайратланарли. Рақибаларимга қўшимча психологик босим ўтказиш учун бу ҳақида кўпроқ гапиришимиз керак», — дея таъкидлади у.

Торонтодаги кутилмаган мағлубият

Эслатиб ўтамиз, Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг тўртинчи даврасида Арина Соболенко россиялик Екатерина Александровага 2 соат-у 29 дақиқа давом этган драмали баҳсда 6:7 (3:7), 6:4, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?