Тарихий натижа: Ўзбекистон 51 та медаль билан Осиёда тенгсиз бўлди!

1 дақиқа ўқиш174
Тарихий натижа: Ўзбекистон 51 та медаль билан Осиёда тенгсиз бўлди!
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон терма жамоаси оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида жами 51 та медални қўлга киритди.
  • Умумий ҳисобда спортчилар 13 та олтин, 18 та кумуш ва 20 та бронза медал жамғаришди.
  • Ёшлар тоифасида 23 та, ўсмирлар тоифасида эса 28 та медал олинди, Омадилло Олимов эса +110 кг вазн тоифасида 2 та олтин медални қўлга киритди.

Пойтахтимиздаги муҳташам «Олимпия шаҳарчаси» мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати расман ўз ниҳоясига етди. Саккиз кунлик муросасиз баҳслар Ўзбекистон терма жамоасининг мутлақ триумфи билан якунланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабарига кўра, ҳамюртларимиз чемпионат якунида жами 51 та медаль жамғариб, Осиёда тенгсиз эканликларини яна бир бор исботладилар.

Сўнгги кун ва Омадилло Олимовдан қўш олтин!

Мусобақанинг энг кульминацион ва сўнгги кунида энг оғир вазн тоифасидаги полвонлар шоҳсупа учун кураш олиб боришди.

Ёшлар ўртасидаги +110 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Омадилло Олимов ҳақиқий маҳорат намойиш этиб, силтаб кўтариш ва иккикураш йўналишларида 2 та олтин медални қўлга киритди ва чемпионатга ёрқин нуқта қўйди.

Ўзбекистон терма жамоасининг якуний медаллар ҳисоби

8 кун давомида қитъанинг энг кучли ёш спортчиларига қарши баҳс олиб борган атлетларимиз қуйидагича кўрсаткич қайд этишди:

  • Ёшлар тоифасида: 7 та олтин, 10 та кумуш, 6 та бронза — Жами: 23 та медаль;

  • Ўсмирлар тоифасида: 6 та олтин, 8 та кумуш, 14 та бронза — Жами: 28 та медаль.

Умумий ҳисобда ўзбек оғир атлетикаси келажаги бўлган спортчилар ҳисобига 13 та олтин, 18 та кумуш ва 20 та бронза ёзиб қўйилди.

4 та йўналишда умумжамоа ҳисобида Осиёда 1-ўрин!

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси барча асосий йўналишларда тенгсиз деб топилди ва 4 та жамоавий тоифада чемпионликни қўлга киритди:

  1. Ёшлар тоифасида умумий очколар жамғариш бўйича — 1-ўрин;

  2. Ёш қизлар тоифасида очколар жамғариш бўйича — 1-ўрин;

  3. Ўсмирлар тоифасида умумий очколар жамғариш бўйича — 1-ўрин;

  4. Ўсмир йигитлар тоифасида очколар жамғариш бўйича — 1-ўрин.

Бундай мислсиз ғалаба ва умумжамоа ҳисобидаги мутлақ етакчилик миллий оғир атлетика мактабимизнинг янги авлоди дунё ареналарида катта ютуқларга тайёр эканидан далолат беради.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?