Килиан Мбаппе «Реал»нинг янги мавсумдаги режаларини очиқлади

1 дақиқа ўқиш136
Килиан Мбаппе «Реал»нинг янги мавсумдаги режаларини очиқлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Килиан Мбаппе «Реал»нинг янги мавсумдаги ягона мақсади барча мусобақаларда чемпионликни қўлга киритиш эканини билдирди.
  • У жамоа мавсумолди тайёргарлигида бор кучини ишга солиб, Ла Лигадаги илк расмий учрашувга юқори даражада тайёрланиши кераклигини таъкидлади.
  • Мбаппе «Реал» яна йирик совринларни қўлга киритишига ишонишини ва жамоа миллионлаб мухлисларини хурсанд қилиш учун бутун мавсум давомида курашишини айтди.

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси ва жаҳон футболи юлдузи Килиан Мбаппе янги мавсум олдидан жамоанинг асосий мақсадлари ҳамда тайёргарлик жараёни ҳақида клуб расмий сайтига катта интервью берди.

Франциялик юлдуз машғулотларда бор кучи билан тер тўкаётганини таъкидлаб, жамоанинг ягона мақсади барча мусобақаларда чемпионликни қўлга киритиш эканини қатъий билдирди.

«Ҳозир қаттиқ меҳнат қилиш даври»

Мбаппе мавсумолди йиғинларининг аҳамияти ва жамоанинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталиб, шундай деди:

«Мавсумолди тайёргарликнинг илк кунлариданоқ ўзимни тўлиқ намоён этишга ҳаракат қиляпман. Ҳозир қаттиқ ва тинимсиз меҳнат қилиш керак бўлган давр.

Расмий учрашувлар бошланганидан кейин эса жисмоний юкламани тўғри тақсимлашимизга тўғри келади. Айни пайтда бор кучимизни ишга солиб, ўйин ритмини тўлиқ ҳис қилишимиз ва Ла Лигадаги илк расмий учрашувга юқори даражада тайёр бўлишимиз шарт».

«Биз ғалаба қозонишимиз шарт ва шундай бўлади»

«Қироллик клуби» тўпурари жамоадаги руҳият ва мухлислар олдидаги масъулият ҳақида гапирар экан, ҳар бир соврин учун охиригача курашишни ваъда қилди:

«Биз фақат ғалаба қозонишимиз шарт. Ишонаманки, бу мавсумда яна йирик совринларни қўлга киритишга қайтамиз. Биз айнан шуни хоҳлаяпмиз ва бу амалга ошади!

Жамоанинг бунга жуда жиддий тайёрланаётганини ҳис қиляпман. Бутун мавсум давомида миллионлаб мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор эътиборимизни шу мақсадга қаратамиз. «Реал» билан биргаликда совринлар ютиш ва ишқибозларни қувонтиришдан муҳимроқ нарса йўқ», — дея сўзини якунлади Мбаппе.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?