Мурат Гассиев Баҳодир Жалоловни жангга чорлади: Ушбу катта тўқнашув бўладими?

1 дақиқа ўқиш183
Мурат Гассиев Баҳодир Жалоловни жангга чорлади: Ушбу катта тўқнашув бўладими?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • WBA Регулар чемпиони Мурат Гассиев навбатдаги жанги учун Баҳодир Жалолов номзодини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
  • Гассиев жанг ўтказишни истаётган 4 нафар рақиб қаторига Жаррелл Миллер, Дерек Чисора, Агит Кабаел ва Баҳодир Жалоловни киритган.
  • Баҳодир Жалолов ҳозирча WBA рейтингининг кучли 15 талигидан расман жой олмаган.

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида қизиқарли ва шов-шувли қарама-қаршилик юзага келиши мумкин. Россиялик таниқли боксчи, айни дамда WBA Regular чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган Мурат Гассиев навбатдаги жанги учун ўзбекистонлик нокаутчи Баҳодир Жалолов номзодини кўриб чиқаётганини очиқлади.

Тажрибали боксчи ўзининг сўнгги интервюсида яқин келажакдаги режалари ва рингда тўқнаш келишни истаётган асосий даъвогарлар рўйхати билан ўртоқлашди.

4 та номзод: Жалолов юлдузлар қаторида

Мурат Гассиев супер оғир вазн дивизионидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилиш ёки катта жанг ташкил этиш учун ўзига тўрт нафар кучли рақибни нишон қилиб олганини билдирди:

  • Жаррелл Миллер (АҚШ);

  • Дерек Чисора (Буюк Британия);

  • Агит Кабайел (Германия);

  • Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон).

Россиялик чемпионнинг эҳтимолий рақиблари қаторига ҳамюртимизнинг номини қўшиши профессионал бокс оламида Жалоловнинг обрўси ва хавфлилик даражаси юқори баҳоланаётганидан далолат беради.

Рейтинг масаласи ва истиқбол

Гарчи Мурат Гассиев ўзбек «Катта машинаси»га қарши рингга кўтарилиш истагини билдирган бўлса-да, ҳозирча Баҳодир Жалолов WBA (Бутунжаҳон бокс ассоциацияси) рейтингининг кучли 15 талигидан расман жой олмаган.

Шунга қарамай, икки карра Олимпия ва жаҳон чемпиони ҳисобланган Баҳодир Жалоловнинг профессионал рингдаги мағлубиятсиз серияси ва нокаутчилик салоҳияти ушбу тўқнашувга бўлган қизиқишни кескин ошириши мумкин. Агар промоутерлар келишувга эриша олишса, бу жанг йилнинг энг ёрқин бокс оқшомларидан бирига айланиши шубҳасиз.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?