Месси МЛС томонидан жаримага тортилди

“Интер Маями” ҳужумчиси Лионель Месси МЛС Интизом қўмитаси томонидан чемпионат учрашувидаги ҳаракати учун жазоланди. Бу ҳақда лига интизом қўмитаси хабар берди.
Воқеа “Интер Маями” ва “Филадельфия Юнион” ўртасида кечган ҳамда 2:2 ҳисобида якунланган баҳснинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган вақтда юз берган.
Ушбу вазиятда Месси “Филадельфия” ярим ҳимоячиси Куинн Салливан билан тортишиб қолган. Баҳс вақтида аргентиналик футболчи рақибининг бўйин қисмига қўли билан теккан.
МЛС қоидаларига кўра, футболчининг рақибнинг юзи, боши ёки бўйнига қўл теккизиши тақиқланган. Шу сабабли Интизом қўмитаси Мессига жарима қўллаган.
Бироқ футболчига қанча миқдорда жарима солингани ошкор қилинмаган. Месси дисквалификация қилинмагани сабабли “Интер Маями”нинг навбатдаги учрашувида майдонга тушиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…