Қашқадарёлик каратечи халқаро турнирда икки медални қўлга киритди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган ёш спортчи Исаев Саидаслиддинхон халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, ўз олдига қўйган мақсадига эришди.
2006 йилда таваллуд топган каратечи мусобақа олдидан Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовга олтин медал билан қайтишга ваъда берган эди.
Арманияда ташкил этилган карате бўйича халқаро турнирда Саидаслиддинхон муносиб қатнашиб, бирданига икки медални қўлга киритди. У ката йўналишида олтин, кумите баҳсларида эса кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа ёш спортчи берган ваъдасининг устидан чиқиб, юртига олтин медал билан қайтди. Мазкур натижа Саидаслиддинхоннинг ўз меҳнати билан бирга, унинг мураббийлари ҳамда Қашқадарё спорт мактабининг самарали фаолияти натижаси бўлди.
Саидаслиддинхонни ушбу муваффақият билан табриклаб, келгуси мусобақаларда ҳам янги ғалабалар ва улкан зафарлар тилаймиз.






























Изоҳлар 0
…