U-20 Осиё кубогининг барча иштирокчилари аниқланди

Хитой мезбонлик қиладиган 20-ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичининг барча 16 иштирокчиси номи маълум бўлди. Саралаш баҳслари якунига кўра қитъанинг энг кучли ёшлар терма жамоалари ҳал қилувчи турнирга йўлланмани нақд қилди.
Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси «B» гуруҳида мутлақ устунлик намойиш этиб, учта ўйинда ҳам зафар қучди. Вакилларимиз сўнгги ҳал қилувчи турда Сурия термасини 3:0 ҳисобида таслим этди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри қитъа биринчилигига йўл олди.
Мусобақанинг ҳал қилувчи босқичида қуйидаги терма жамоалар майдонга тушади:
Мезбон: Хитой (тўғридан-тўғри иштирок этади)
Гуруҳ ғолиблари: Ўзбекистон, Жанубий Корея, КХДР, Тожикистон, Саудия Арабистони, Ироқ, Япония, Индонезия
Энг яхши кўрсаткичга эга иккинчи ўрин соҳиблари: Эрон, Иордания, Ливан, Ҳиндистон, Ўмон, Таиланд, Малайзия
U-20 Осиё кубогининг финал раунди 2027 йилнинг 24 мартидан 1 апрелига қадар Хитой стадионларида ташкил этилади.































Изоҳлар 0
…