12:14 / 12.06.2017
5 116

Самвел Бабаян Эронга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманига келмади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 12 июнь куни Теҳронда жойлашган «Озоди» стадионида ЖЧ-2018 саралашининг Осиё минтақасида 8-тури доирасда Эронга қарши муҳим учрашувда майдонга тушади.

Ушбу ўйиндан олдин, 11 июнь куни матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян эмас, унинг ёрдамчиси Виктор Жалилов иштирок этган. Анжуманга терма жамоа етакчиларидан бири эмас, «Қўқон-1912» футболчиси Мурод Холмуҳамедов келган.
Самвел Бабаян Эронга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманига келмади
«Гуруҳда ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган. Жамоаларнинг иккитадан ортиқ тўп фарқи билан ғалаба қозонмагани рақобат кучли эканидан далолатдир.

Гуруҳимизда асосий кураш Эрон, Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида кечмоқда. Сурия, Хитой ва Қатар эса яхши ўйин кўрсатиб, юқоридаги жамоаларга муаммолар туғдирмоқда.

2012 йил Эронни ўз майдонида ютганмиз, демак, ҳар қандай жамоани мағлубиятга учратиш мумкин. Тўғри, Эрон сўнгги саралаш босқичида ҳали гол ўтказмади, лекин бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Нима учун биз Эронга гол урмаслигимиз керак? Буни уддалай оламиз деб ўйлайман», дея Жалиловнинг сўзларини келтирган ЎФФ матбуот хизмати.

«Тошкентда деярли тенгма-тенг ўйин гувоҳига айлангандик. Ўзбекистон ғалаба учун майдонга тушганди, бироқ ҳакамларнинг кутилмаган қарори туфайли стандарт вазият белгиланган ва даврозамиздан тўп олиб чиққандик. Эрон таркибидан алоҳида бир ўйинчини ажратмаган бўлардим. Рақиб жамоавий ўйин намойиш қилади. Айтишим мумкин бўлгани, ҳимоя чизиғи кучли ва тартибли ўйин кўрсатади. Эрон терма жамоаси ва шахсан Карлуш Кейрушга тайёрлаб қўйган совғамиз бор. Умид қиламанки, эртага ғалаба қозониб, Тошкентга 3 очко билан қайтамиз», деган Мурод Холмуҳамедов.

Самвел Бабаян матбуот анжуманига келмагани сабаби маълум эмас. Эронга қарши учрашув Тошкент вақти билан соат 21:45да бошланади, Ўзбекистон термаси майдонга кўк, Эрон оқ рангли либосларда тушади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян Эронга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманига келмади