Ўзбекистон шахматидаги янги етакчи ким? Нодирбек Абдусатторовнинг эътирофи муҳокамада

Ўзбекистон шахматидаги янги етакчи ким? Нодирбек Абдусатторовнинг эътирофи муҳокамада
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Нодирбек Абдусатторов Жавоҳир Синдаровни шахмат тарихидаги энг истеъдодли беш шахматчидан бири деб ҳисоблайди ва унинг салоҳияти ҳатто ўзидан ҳам юқори эканлигини таъкидлайди.
  • Абдусатторовнинг сўзларига кўра, Синдаров узоқ вақт ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмаган бўлса-да, эндиликда у Абдусатторовдан ўзиб кетган ва рейтинг бўйича биринчи бўлиб 2700 маррасидан ўтган.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳамюрти Жавоҳир Синдаровнинг шахматдаги салоҳияти ва сўнгги муваффақиятлари ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Синдаров истеъдод жиҳатидан шахмат тарихидаги буюк шахматчилар билан бир қаторда туришга муносиб.

"Биз унинг салоҳиятини яхши биламиз. Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам истеъдодлироқ. 2021–2022 йилларгача у шахматга унчалик кўп вақт ажратмасди, бошқа ишлар билан ҳам шуғулланарди.

Менимча, у шахмат тарихидаги энг истеъдодли беш шахматчидан бири. Каспаров ва бошқа буюк шахматчилар қаторида. Истеъдод жиҳатидан улардан асло қолишмайди. Шунчаки, у узоқ вақт ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмади ва бироз сояда қолиб кетди", — деди Абдусатторов.

Гроссмейстер, шунингдек, Синдаровнинг муваффақиятлари ўзига ҳам катта мотивация берганини таъкидлади. Унинг айтишича, узоқ вақт давомида Жавоҳирдан бир қадам олдинда бўлган бўлса-да, эндиликда ҳамюрти ундан ўзиб кетган.

"2022 йилда мен биринчи бўлиб 2700 рейтинг маррасидан ўтдим. 2025 йилгача рейтинг бўйича кучли шахматчилар қаторида эдим. Лекин Номзодлар турнирига чиқа олмадим. Аввалига ёшлигим, кейинчалик эса тажрибам етишмагани бунга тўсқинлик қилди.

Кўп йиллар давомида мен Жавоҳирдан бир қадам олдинда эдим. Энди эса у мендан ўзиб кетди ва бу маррага биринчи бўлиб эришди.

Унинг кетма-кет ғалабалари менга иккинчи нафас берди. Жавоҳир бунинг уддасидан чиқиш мумкинлигини кўрсатди, йўл очиб берди ва ўзимга бўлган ишончимни оширди. Энди у олдинда, мен эса унинг ортидан кетяпман", — дея таъкидлади Нодирбек Абдусатторов.

Икки гроссмейстернинг муваффақиятлари ўзбек шахматининг халқаро майдондаги нуфузини янада оширмоқда. Абдусатторовнинг фикрича, Синдаровнинг ютуқлари нафақат унинг ўзи, балки бошқа шахматчилар учун ҳам катта руҳий туртки бўла олади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар