
Бадиий гимнастика бўйича Олимпия чемпиони, кўп карра жаҳон чемпиони Алина Кабаева тарихда биринчи бўлиб бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатлари элчиси этиб тайинланди, деб ёзади Kun.uz нашри.
"Олимпия чемпиони Алина Кабаева биринчи FIG Ambassador for WCH Pesaro'17 этиб танланди! Шу йилдан Халқаро гимнастика федерацияси ҳар бир жаҳон чемпионати учун фахрий элчиларни танлайди. "Гимнастика элчиси"нинг вазифаси ушбу спортни халқаро даражада оммавийлаштириш ва илгари суришдан иборат. Бундан ташқари, FIG Ambassador чемпионатнинг медаллар бериш маросимида, матбуот-анжуманларида ва оммавий тадбирларида иштирок этади. Жаҳон чемпионати 2017 йил 30 август-3 сентябрь кунлари Пезарода (Италия) бўлиб ўтади. Сабрсизлик билан кутиб қоламиз", деб айтилган хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар