Осиё ўйинларида кескин бурилиш: Ҳиндистон Ўзбекистонни қувиб ўтдими?

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Осиё ўйинлари-2026 да умумжамоа медаллар жадвалида Ўзбекистон тўртинчи ўриндан бешинчи ўринга тушиб, Ҳиндистон олтин медаллар сони бўйича тенглашиб, кумуш медаллар фарқи билан вақтинча олдинга ўтиб олди.
- Ҳиндистон 21 та олтин, 27 та кумуш ва 37 та бронза билан тўртинчи, Ўзбекистон эса 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза билан бешинчи ўринни эгаллади.
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида якуний паллага кирган Осиё ўйинлари-2026 да умумжамоа медаллар жадвалида жиддий ўзгариш юз берди. Мусобақанинг 14-куни якунларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси умумжамоа ҳисобида тўртинчи поғонадан бешинчи ўринга тушди.
Ҳиндистон делегацияси олтин медаллар сони бўйича ҳамюртларимизга етиб олиб, кумуш медаллар фарқи эвазига вақтинча олдинга ўтиб олди.
Медаллар кураши: Ҳиндистон қандай қилиб олдинга чиқди?
14-кунлик беллашувлардан сўнг икки давлат ҳисобида олтин медаллар тенглиги кузатилмоқда:
Ўзбекистон: Жами 70 та медаль — 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза (5-ўрин).
Ҳиндистон: Жами 85 та медаль — 21 та олтин, 27 та кумуш ва 37 та бронза (4-ўрин).
Осиё ўйинлари регламентига мувофиқ, олтин медаллар тенг бўлган ҳолатда кумуш медаллар кўрсаткичи ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Ҳиндистонда кумушлар сони иккитага кўп бўлгани сабабли улар тўртинчи поғонага кўтарилди.
3 октябрь қаҳрамонлари: Делегациямиз ҳисобига 5 та янги медаль
Кун давомида ўзбекистонлик атлетлар шоҳсупага 5 бор кўтарилиб, делегациямиз ғазнасини бойитди:
Олтин медаль: Бадиий гимнастика бўйича яккалик кўпкураш баҳсларида 112,950 балл жамғарган Тахмина Икромова барча рақибларини ортда қолдириб, Осиё ўйинларининг уч карра чемпионига айланди.
Кумуш медаллар: Эркин кураш бўйича 97 кг гача вазн тоифасида Шерзод Поёнов ҳамда таэквондо WT баҳсларида (+80 кг) Марат Мавлонов кумуш медалларни расмийлаштирди.
Бронза медаллар: Таэквондочи Светлана Саидова (+67 кг) ва аралаш жамоавий баҳсларда Жанубий Кореяни 4:2 ҳисобида енгган дзюдо терма жамоаси бронза медали соҳибига айланди.
Осиё ўйинлари 4 октябрь куни расман якунланади ва сўнгги мусобақа кунида тўртинчи ўрин учун якуний кураш кечади.































Изоҳлар 0
…