date
views 5 759

«Манчестер Сити» мавсум стартида 5та ўйинда «қуруқ ғалаба» қайд этиш бўйича «Челси» рекордини янгилади

«Манчестер Сити» мавсум стартида 5та ўйинда «қуруқ ғалаба» қайд этиш бўйича «Челси» рекордини янгилади

«Манчестер Сити» жамоаси АПЛнинг 5-турида «Кристал Пелас»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўзининг ғалабали сериясини давом эттирди.

Бу орқали «шаҳарликлар» ўз дарвозасидан гол ўтказмаган ҳолда 5та ғалабали ўйин қайд этишди. Бундан олдин шундай натижага Лондоннинг «Челси» жамоаси 2005-06 йиллар мавсумида эришганди.

Пеллегрини шогирдлари АПЛнинг янги мавсумидаги олдинги 4 тур давомида «Вест Бромвич» (3:0), «Челси» (3:0), «Эвертон» (2:0), «Уотфорд» (2:0) жамоалари билан ўйинларда «қуруқ ғалабалар» қайд этганди.

Шунингдек, жамоа кетма-кет 6та ўйинда гол ўтказмаслик бўйича ўз рекордини ўрнатди. Ўтган мавсумнинг охирги турида «Саутгемптон» жамоаси устидан 2:0 ҳисобида қозонилган ғалаба билан қўшиб ҳисоблаганда жамоанинг "қуруқ серияси" 6та ўйиндан иборат бўлиб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» мавсум стартида 5та ўйинда «қуруқ ғалаба» қайд этиш бўйича «Челси» рекордини янгилади