Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ЖЧ саралаши доирасида Хитойга қарши кечадиган ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди ва саволларга жавоб берди.
- Биринчи навбатда матбуот анжуманига йиғилган барчага салом бермоқчиман. Эртага ҳамма учун, футболчилар ва мураббийлар учун муҳим аҳамиятга эга ўйин бўлади. Биз орзумиз рўёби учун яхши натижага эришмоқчимиз. Биринчи ўринда бу ишни Давлатимиз олдида қарзимизни узиш учун, ҳар биримиз учун қилинган ишлар миннатдорчилиги сифатида амалга оширмоқчимиз. Ҳар биримиз учун, футбол ривожи ва ёш авлод тарбияси учун Давлатимизда кўп ишлар амалга оширилмоқда ва барчаси учун қарзимизни узмоқчимиз. Эртага бўладиган ўйинга келсак, Хитойда футбол тез ривожланмоқда. Энг аввало футболга киритилаётган сармояни айтиш лозим. Яна клублар ўртасида ҳам қитъа даражасида яхши натижаларга эришилаётганини эътироф этиш лозим.
Хитой терма жамоасини замонамизнинг олди мураббийларидан бири, мен жуда ҳурмат қиладиган мутахассис бошқармоқда. Бизга келадиган бўлсак, ўйин сифати борасида охирги вақтларда кўп иш олиб бордик. Хатоларни тузатиб, эртага самарали ўйин намойиш этишимиз ва яхши натижага эришишимиз шарт.
- Хитой терма жамоаси Тошкентда ўтган ўйиндан сўнг қай даражада ўзгарди? Хитой терма жамоасининг учинчи ўрин учун имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Тошкентда ўтган ўйиндан сўнг Хитой терма жамоасида бош мураббий ўзгарди. Мен бу мураббийни жуда ҳурмат қилишимни айтдим. Марчелло Липпи келгач ўйин сифати анча ўзгарди, Хитой терма жамоасининг ўйини кучайди. Имкониятга келадиган бўлсак, ҳар қандай терма жамоа имконият бўлиши ёки йўқлигидан қатъий назар, бор куч билан ўйнаши шарт. Терма жамоа либосини кийиб майдонга тушдингми, имконият бор ёки йўқлигидан қатъий назар, муносиб ўйин кўрсатиш керак. Эртага жуда қизиқарли ўйин бўлади, деб ўйлайман.
- Футболчилардан бирининг айтишича, Хитойга қарши кечадиган ўйин жуда муҳим аҳамиятга эга экан. Боиси кейинги баҳс Жанубий Кореяга қарши кечади. Мураббий сифатида бу ўйиндан кўзланган мақсад ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозир мусобақа жадвалида ҳолат шундайки, барчаси ўзимизга боғлиқ. Биз мусобақа жадвалига қараганимиз йўқ, Жанубий Кореяга қарши кечадиган ўйин ҳақида ўйлаганимиз йўқ. Барча ўй-ҳаёлимиз Хитойга қарши кечадиган ўйинга қаратилган. Фақат шу ўйиндаги ижобий натижа бизга орзумиз сари ҳаракат қилиш имконини беради.
- Ўзбекистон терма жамоасининг бир қатор легионерлари кеч келди. Бу ҳолат жамоага таъсир ўтказадими?
- Албатта Хитойга қараганда бизда вазият анча бошқача. Хитой терма жамоаси футболчилари ўз уйида тўп суради ва федерация ҳам тайёргарлик учун имконият яратиб беради. Биз учун ҳам федерация яхши шароит яратиб берди, аммо аксарият футболчиларимиз Европа ва Осиёда ўйнашади. Шу боис бироз бошқача тайёргарлик олиб боришга тўғри келди. Бу биз учун муаммо яратади, аммо биз бу муаммонинг ечими устида иш олиб бордик ва барча футболчилар ўйинга тайёр ҳолатда келишига ҳаракат қилдик.
- Ухан шаҳридаги об ҳаво ҳақида нима дея оласиз?
- Ўйин ўтадиган шаҳардаги об ҳавони ўрганган вақтимизда, уч-тўрт ой муқаддам, иссиқ ва намгарчиликдан қўрққан эдик. Аммо бу ерга келиб кўрдикки, футбол ўйнаш учун об ҳаво идеал ҳолатда экан. Яхши, тезкор ва шиддатли ўйин намойиш этиш учун об-ҳаво жуда қулай.
- Жамоангизда уч нафар футболчи Хитойда ўйнайди. Улар сизга қандайдир маълумотлар беришдими?
- Хитой чемпионатида ўйнайдиган футболчиларимиз ўзига яраша маълумотга эга бўлиши муқаррар. Улар ўз фикрлари билан бизга ёрдам беришди. Аммо уларсиз ҳам Хитой терма жамоаси ҳақидаги маълумотлар етарли эди.
Фаррух Расулов
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади