20:13 / 07.09.2017
3 920

Англияда трансфер бозорини тубдан ўзгартирадиган қарор қабул қилинди

Англияда трансфер бозорини тубдан ўзгартирадиган қарор қабул қилинди
2018 йилда ёзги трансферлар даричаси Англия Премьер Лигаси клублари учун эртароқ якунланадиган бўлди. Бу ҳақда «BBC» хабарига таяниб Кун.уз ёзмоқда.

Маълумотга кўра, бундан кейин АПЛда трансфер даричаси янги мавсум бошланмасдан олдин ниҳоясига етади.

Англия Премьер Лигасида иштирок этувчи клубларнинг кўп қисми бу ўзгариш учун овоз берган.

Демак, келаси ёзда АПЛ клублари 1-тур ўйинидан олдинги пайшанба кунигача футболчиларни сотиб олишлари мумкин. Одатда, шу пайтгача, Англия клублари учун трансфер даричаси 31 август куни ниҳоясига етар эди.

Албатта, бошқа лигаларда трансферлар августнинг охиригача давом этиши туфайли, инглиз клублари ўз футболчиларини бошқа лигалардаги клубларга сотишларида ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди.

Трансферларни мавсум бошлангунча ниҳоясига етказиш кераклиги ҳақида бир неча йилдан буён Арсен Венгер, Жозе Моуриньо каби мураббийлар ва бир қатор мутахассислар айтиб келишаётган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Англияда трансфер бозорини тубдан ўзгартирадиган қарор қабул қилинди