Аввалроқ, ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтин, Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров кумуш медаллар соҳиби бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
9 сентябрь куни Бухоро вилояти ҳокими Шаҳрам Ғиёсов ва унинг мураббийи Равшан Хўжаевга Gentra автомобилларини топширди.
Кеча, 11 сентябрь куни Андижон вилояти ҳокими кумуш медаль соҳибларига совғалар топширди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда суратлар тарқалди. Суратларда вилоят ҳокими спортчиларга телевизорлар совға қилганини кўриш мумкин.
Бу икки совғани бир-бирига қиёслашимиздан мақсад, кумуш медалини қўлга киритиш учун спортчилар бор вужуди билан ҳаракат қилди, лекин рағбат ҳам камида Шаҳрамникидек бўлиши керак эканлигини етказишдир.
Тўғри, улар Рио олимпиадасидан сўнг қимматбаҳо машиналар билан тақдирландилар, бироқ Жаҳон чемпионатида кумуш медалини қўлга киритиш оддий иш эмас. Кумушни АҚШ, Россия, Хитой сингари спорт “держава”лари орзу қиладилар.
Биз эса телевизор бериб ўтирибмиз.
Манба: qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда