Россиялик оғир атлетикачи 440 килограммлик штангани кўтариб, жаҳон рекорди ўрнатди (Видео)

  • 29 октябрь 2017, 23:02
  • 4 127
  • Спорт
  • Россиялик оғир атлетикачи 440 килограммлик штангани кўтариб, жаҳон рекорди ўрнатди (Видео)
    Россиялик оғир атлетикачи 440 килограммлик штангани кўтариб, жаҳон рекорди ўрнатди, деб ёзади Кун нашри.

    Россиялик Юрий Белкин 440 килограммлик штангани кўтариб, жаҳон рекордини янгилади.

    Спортчининг ўзи 103 кг келади. Шу тариқа,. Белкин ўз вазнидан 4 марта оғирроқ келадиган штангани кўтара олган.

    Бу борадаги аввалги рекорд америкалик оғир атлетикачи Кайлер Воламга тегишли бўлган. У 2017 йил ёзида 421,5 кг лик штангани кўтара олган.

    Белкин пауэрлифтинг бўйича Россия терма жамоаси аъзоси, классик пауэрлифтинг бўйича ўсмирлар орасида 2 карра жаҳон чемпиони, эркаклар ўртасида Россия ва жаҳон чемпиони ҳисобланади. У 2016 йилда ҳам рекорд ўрната олганди: ўшанда унинг натижаси 420 кг ни ташкил этган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Россиялик оғир атлетикачи 440 килограммлик штангани кўтариб, жаҳон рекорди ўрнатди (Видео)