date
views 6 127

Бокс: Рақиб Қудратиллонинг зарбаларига дош беролмади

Бокс: Рақиб Қудратиллонинг зарбаларига дош беролмади
Ўзбекистон Республикаси профессионал бокс федерацияси ва Хонобод шаҳри ҳокимлиги томонидан ўтказилаётган бокс кечасида Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўз вазн тоифасида ғалаба қозонди.

Хонобод шаҳрида ўтаётган бокс кечасининг вазни 66 килограммдан юқори бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувда Қудратилло Абдуқаҳҳоров тажрибали Шерзод Олимжоновга қарши рингга кўтарилди.

Метин ҳимоя, тезкор ва аниқ зарба соҳиби бўлган Қудратилло жанг бошланиши билан рақибига шиддатли ҳужумлар уюштирди. Бундай жангга тайёр бўлмаган Шерзод иккинчи раунддан сўнг баҳсни давом эттиришдан бош тортиб, мағлубиятини тан олди.

Манба: Sports.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс: Рақиб Қудратиллонинг зарбаларига дош беролмади