Ўзбекистон чемпионатининг 29-туридан ўрин олган «Насаф» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги учрашув (4:0) сўнггида меҳмонлар дарвозабони Александр Лобанов мухлисларга қарата нохулқий ҳаракатни амалга оширди.
Учрашув тугаб футболчилар ечиниш хонасига кириб кетаётган вақтда мухлислар Лобанов манзилига турли ҳуштакбозликлар ва норозилик қийриқлари йўллашган. Бунга чидай олмган дарвозабон «Насаф» мухлисларига ўрта бармоғини кўрсатган ва унга жавоб қайтарган мухлисга ташланишга уринган, деб хабар бермоқда Кун нашри. Аммо бу паллада унинг жамоадоши Элдорбек Суюнов ушлаб қолган.
Ўзбекистон футбол федерацияси тартиб-интизом Кодексининг 5.6 бандига кўра, ўйин вақтида, ўйиндан кейин нохулқий, этикага тўғри келмайдиган, носпортча ҳаракатларни амалга оширган футболчи, раҳбар ёки клубнинг бошқа исталган расмий вакили жазога тортилиши белгилаб қўйилган. Унга кўра, футболчи маълум муддатга ўйинлардан четлатилиши 5 млн сўмгача жаримага тортилиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси учрашув қайдномасида кўрсатиб ўтилган ҳолатларни ўрганиб чиққач вазият юзасидан қарор чиқаради. Лобанов билан боғлиқ вазият расмий қайдномада бор ёки йўқлиги ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
[media=https://youtu.be/UC6f_bSemL_Vw9bYh7NElXTA] “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди