Бугун Тошкент шаҳридаги "Miran" меҳмонхонасида Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов , федерация масъуллари, мураббийлар, футболчилар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Тадбир давомида ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов мураббий ва футболчиларга мурожаат қилар экан, жумладан, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Янги йилдаги илк нуфузли мусобақа арафасида турибсизлар. Бу мусобақада Сизлардан фақат ва фақат ғалаба кутиб қоламиз. Миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқа олмагач, халқнинг футболдан кўнгли бир оз совуди. Энди яна мухлисларни футболга қизиқтириш, ўзбек футболига нисбатан бўлган меҳрни қайтариш керак. Буни Сизлар амалга оширасизлар. Халқимиз футболдаги катта ғалабаларни кутмоқда.
Сизлар учун қандай шарт-шароит керак бўлса, барчасини муҳаё қилиб берамиз. Ҳозирда Президентимиз муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ўзбек футболини ривожлантириш тўғрисидаги Қарорлари тайёрланмоқда. Яқинда ушбу қарорга имзо қўйилади. Мазкур Қарор юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқиш, ўзбек футболи савиясини ошириш учун катта туртки бўлади.
Шуни унутмангки, ортингизда Президентимиз турибдилар, бутун ўзбек халқи турибди. Умид қилиб қоламизки, Сиз ўзингизнинг чиройли ўйинларингиз орқали бизларни, бутун ўзбек халқини хурсанд қиласизлар", деди Умид Аҳмаджонов.
Ўз ўрнида терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам сўзга чиқиб, федерация томонидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари учун яратиб берилган шарт-шароитлар, ўқув йиғин машғулотлари учун миннатдорчилик билдириб, футболчилар ва мураббийлар халқнинг ишончини оқлаш учун бор имкониятларини ишга солишларига ваъда бериб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Олимпия терма жамоамиз бугун тунда Хитойга учиб кетишади. Вакилларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокларини 9 январь куни Қатар терма жамоасига қарши ўйин билан бошлашади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.
Манба: www.the-uff.com “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда