
Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасида Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди. Мазкур учрашувда "аждарлар" 3:1 ҳисоби рақибдан устун келишди.
Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Қарши клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Жумладан, Рўзиқул Саъдуллаевич жароҳат олган Драган Чераннинг аҳволи борасида ҳам маълумот бериб ўтди.
"Ҳужумчимиз айни пайтда уйида муолажа олаяпти. Биз у билан алоқада бўлиб турибмиз. У эртага Қатарда бўлади ва навбатдаги ўйинга тайёр. Аслида уни тезроқ майдонга қайтиши учун юртига юборган эдик.
Чунки, у ерда бу жароҳатларни тез даволайдиган мутахасислар кўп. У бизга керак, кетма-кет оғир ўйинларни ўтказаяпмиз, у буни яхши англаб турибди", - деб айтиб ўтди "Насаф" устози. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар