6 240
Арда Тўрон уйланди, Туркия президенти гувоҳ сифатида никоҳ маросимида иштирок этди (фото)
Арда Тўрон ва Аслихон Дўғон.
Фото: «Sabah.com.tr»
Унаштирув маросимида Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг рафиқаси Омина Эрдўғон ҳам қатнашишди. Меҳмонлар орасида Арда ва Аслихоннинг яқинлари, дўстлари бор эди. Бу ҳақда туркиялик футболчи «Instagram»даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади Хабар нашри.
Фото: «7x24kocaeli.com»
Фото: «7x24kocaeli.com»
Арда ва Аслихоннинг муносабатлари икки ярим йиллик тарихга эга. Ниҳоят улар бир оила бўлишди. Аммо ёшлар дабдабали тўй қилишни исташмади. Бунга Туркия миллий терма жамоаси футболчиси Суриянинг Африн шаҳри ҳудудида 2018 йилнинг 20 январидан буён давом этаётган «Зайтун новдаси» ҳарбий операцияси қурбонлари ҳаққи ҳурмати боис шундай қарорга келишганини айтиб ўтди.
Фото: «7x24kocaeli.com»
Фото: «7x24kocaeli.com»
Арда Тўрон «Барселона»га 2015 йилда 34 миллион евро эвазига трансфер қилинганди. Аммо каталонияликлар учун дебют учрашувини олти ой кутишга мажбур бўлди. Янги ёшларни таркибга жалб қилишда ноқонунийликларга аралашгани сабабли клуб ФИФАнинг тақиқловига дучор бўлган эди.
30 ёшли футболчи каталон клуби сафида 55 учрашувда майдонга тушди. Трансфер нархи ва маошини қўшиб ҳисоблаганда, клуб футболчига ҳар бир ўйини учун 1 миллион евро тўлаган.
Жорий мавсумда кўк-анорранглилар либосида бирор дақиқа ҳам ўйнамаган туркиялик футболчи «Барселона»дан «Истанбул» сафига келиб қўшилди. Ҳозиргача миллий чемпионатда 5 ўйин ўтказиб, битта гол муаллифи бўлди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?