
Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум гуруҳ босқичида “Uzbek Tigers” жамоаси Америка минтақаси жамоалари “Cuba Domadores”, “Colombia Heroicos” ва “Caciques Venesuela” жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Ўзбек жамоаси гуруҳдаги 4-тур учрашувини сафарда Колумбия жамоасига қарши ўтказади. Жанглар 23 март куни Соледадда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур жангларда жамоаларнинг C1 гуруҳи боксчилари ўзаро куч синашади.
Унда қуйидаги боксчилар таркибдан ўрин олишган:
49 кг: Мироншоҳ Ибрагимов
56 кг: Шаҳобиддин Зоиров
64 кг: Иқболжон Холдоров
75 кг: Исроил Мадримов
-91 кг: Санжар Турсунов
Шунингдек, захира таркибига Одилжон Аслонов ва Сардор Ёрмуҳамедов киритилган.
Жамоага мураббийлар штабидан Тщлыин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохунов ва Равшан Хўжаев ўрин олишган.
Ҳозирда “Uzbek Tigers” 3 та жанг ўтказиб, сафарда “Cuba Domadores” (5:0) имкониятни бой берган бўлса, ўз майдонида реванш олди (4:1) ва “Colombia Heroicos” жамоасини ҳам худди шу ҳисобда мағлубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, “Uzbek Tigers” гуруҳнинг 5- ва 6-турларини Венесуеланинг “Caciques Venesuela” жамоасига қарши ўтказади. С1 ва С2 гуруҳ боксчилари иштирокида ҳар иккала учрашув ҳам 6-7 апрел кунлари Термиз шаҳрида ташкил этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар