22:15 / 31.03.2018
3 951

Суперлига. “Пахтакор” “Нефтчи” дарвозасига учта гол урди

Суперлига. “Пахтакор” “Нефтчи” дарвозасига учта гол урди
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтди.
45-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Жасур Яхшибоевнинг пасидан сўнг Даврон Маматов кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 1:0.

Иккинчи тайм бошида Марко Симич Машариповнинг тўп узатишидан сўнг боши билан дарвозани ишғол қилди - 2:0.

54-дақиқада Акмал Шораҳмедов тўпни ўз дарвозабонига узатди, Суюнов тўпни қўлига олди. Ҳакам жарима майдони ичидан эркин зарба белгилади. Берилган зарба жонли деворга тегиб қайтди.

63-дақиқада Жалолиддин Машарипов гол урди, унга тўпни Исмоил Гонсалвеш узатганди - 3:0.

Ўйинда 3:0 ҳисоби қайд этилди.

20:00 - “Пахтакор” – “Нефтчи” 3:0
Гол:
Даврон Маматов 45 автогол, - 1:0. Марко Симич 47, - 2:0 (Жалолиддин Машарипов). Жалолиддин Машарипов 63, - 3:0 (Исмоил Гонсалвеш)

“Пахтакор” – Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов (Фарруҳ Сайфиев, 66), Камолиддин Тожиев, Марко Симич, Владимир Козак, Ростин Гриффитс, Азим Аҳмедов (Дилшод Раҳматуллаев, 84), Жасур Яхшибоев, Тиаго Безерра (Жамшид Искандеров, 86), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш
Захира: Александр Лобанов, Баҳром Абдураҳимов, Жасурбек Ҳакимов, Достон Иброҳимов, Шерзод Аъзамов, Станислав Андреев,

“Нефтчи” - Виталий Мирний, Искандар Шойқулов (Жалил Кимсанов, 46), Суннатилла Эрматов (Элёр Мамасолиев, 76), Отабек Аҳмаджонов (Абдураҳмон Абдулҳоқов, 54), Аббосбек Махсталиев, Абдулазиз Юсупов, Ҳусниддин Ғофуров, Абдужамол Исроилов, Даврон Маматов, Аваз Агалиев, Достон Турсунов (с)
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Анвар Бердиев, Аброр Исмоилов, Авазбек Ўлмасалиев, Алишер Саматов

Огоҳлантиришлар: Достон Турсунов 19, Акмал Шораҳмедов 21, Жасур Яхшибоев 90.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Пахтакор” “Нефтчи” дарвозасига учта гол урди