00:32 / 29.04.2018
4 831

Кунлари эчкига қолди: Башоратчи эчки жаҳон чемпионати ғолибини тахмин қилди (видео)

Кунлари эчкига қолди: Башоратчи эчки жаҳон чемпионати ғолибини тахмин қилди (видео)
Забияка лақабли башоратчи эчки Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлишини тахмин қилди. Унинг тахминига кўра, Бельгия терма жамоаси ушбу мусобақа ғолибига айланар эмиш...

Забиякага бу танловни қабул қилиш жараёнида олти ликопча емиш ажратилди. Ҳар битта ликопчанинг остига Бельгия, Россия, Франция, Аргентина, Бразилия ва Германия терма жамоаларининг байроғи жойлаштирилди.

Самара ҳайвонот боғида кун кечираётган эчки Бельгия байроғи устидаги емишни тановвул қилган.

Эчки мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада жаҳон чемпионати доирасидаги ўйинлар натижасини тахмин қилиш ҳуқуқига эга бўлган.

ЖЧ-2018 башоратчилигига эчкидан ташқари, Саймон лақабли оқ маймун, тулки Ричард, Айседора лақабидаги товуқ, Коко исмли скунс, Мурзик номидаги питон ва ниҳоят Скунс лақабидаги туя номзодлари даъвогарлик қилган. Юқоридаги барча жонворлар Самара ҳайвонот боғида сақланади.

Эслатиб ўтамиз, эчки Забияка аввалроқ, Россия – Бразилия (0:3) ва Россия – Франция (1:3) ўйинларининг натижасини тўғри топган эди.

Маълумот ўрнида, ЖЧ-2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Дону шаҳарларидаги стадионларда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кунлари эчкига қолди: Башоратчи эчки жаҳон чемпионати ғолибини тахмин қилди (видео)