Сарри «Наполи»дан кетди, ўрнига Карло Анчелотти келди
1 дақиқа ўқиш3.5K

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис бош мураббий Маурицио Сарри истеъфосини эълон қилди ва шу куннинг ўзидаёқ янги мураббийни таништирди.
«Маурицио Саррига «Наполи»даги меҳнати ва садоқати учун миннатдорчилик билдираман. Унинг ўйин услуби барчани лол қолдирди. Браво, Маурицио!», – деб ёзади Де Лаурентис твиттердаги саҳифасида.
Саррини истеъфога чиқарган неаполликлар дарҳол жамоанинг янги бош мураббийини оммага таништириб улгурди. Италиялик машҳур футбол мутахассиси Карло Анчелотти «Наполи» билан 3 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.
Саррининг эса Россиянинг «Зенит» клубида иш бошлаши кутилмоқда.

- #Аурелио Де Лаурентис
- #Маурицио Сарри
- #Наполи Жамоаси
- #Янги Мураббий
- #Футбол Мутахассиси
- #Италия Футболи
- #Шартнома Имзолаш
- #Сарри Истеъфоси
- #Зенит Клуби
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…