
Украинанинг «Карпати» футбол клуби ёшлар жамоаси дарвозабони Михаил Готрa жамоадан четлатилди. Бу ҳақда жамоа мухлислар порталида хабар берилган.
Манба хабарида қайд қилинишича, футболчи Россия терма жамоасининг ЖЧ-2018 1/8 финалида Испания терма жамоасига қарши ўйини вақтида рус жамоасини қўллаб-қувватлаб ижтимоий тармоқларда пост қолдирган. Шунингдек мураббий Станислав Черчесовни қўллаб-қувватловчи махсус мўйловлилар флешмобида ҳам иштирок этган.

Фото: Instagram
Бундан хабар топган украин жамоаси раҳбарияти 18 ёшли футболчи билан шартномани бекор қилишга қарор қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар